Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 14.11.2011 й. 69-сон "Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2011 й. 1882-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2011 й.

N 1882-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.11.2011 й.

N 69


БУЙРУҒИ


Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2011 йил 24 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                   Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 6-банднинг биринчи хатбошисидан "Давсуғуртаназорат билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 26-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ОЧЗни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

Бунда суғурталовчи ОЧЗдан молиялаштириладиган огоҳлантириш чора-тадбирларининг аниқ рўйхатини белгилаши ва уни Давсуғуртаназоратга келишиш учун тақдим этиши лозим".


3. 28-банднинг иккинчи хатбошисидаги "суғурталовчи томонидан белгиланади ва Давсуғуртаназорат билан келишилади" деган сўзлар "суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган фалокатлар захираси тўғрисидаги низомда белгиланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 29-банднинг учинчи хатбошисидаги "суғурталовчи томонидан белгиланади ва Давсуғуртаназорат билан келишилади" деган сўзлар "суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган зарарлиликнинг тебраниши захираси тўғрисидаги низомда белгиланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АНЗни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартлари суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган активларнинг номувофиқлиги захираси тўғрисидаги низомда белгиланади".


6. 31-банддаги "бундай захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шартларини Давсуғуртаназорат билан келишилгандан" деган сўзлар "бундай захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартларини назарда тутувчи тегишли захира тўғрисидаги низом суғурталовчи томонидан тасдиқланганидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 532-модда