Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.1998 й. 286-сон "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.1998 й.

N 286


СУҒУРТА ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғурта соҳасидаги муносабатларнинг давлат томонидан тартибга солиниши мақсадларида ва "Суғурта" фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат суғурта назорати функцияси юклансин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи суғурта ташкилотлари уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта фаолияти масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида чиқарилган норматив ҳужжатлари давлат бошқарув органлари, юридик шахслар, юридик шахслар бирлашмалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уйдаги маъмурий бинодан қўшимча хизмат хоналари ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов

Давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - бўлим бошлиғи


1

Бўлим бошлиғининг ўринбосари


1

Бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


2

1-тоифали мутахассис


1

Жами


6

Суғурта фаолияти услубиёти бўлими


Бўлим бошлиғи


1

Бош мутахассис


2

Етакчи мутахассис


2

1-тоифали мутахассис


1

Жами


6

Ҳаммаси


15

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 8 июлдаги

286-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 18.03.2017 й. ПҚ-2847-сон Қарорига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"

1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарорига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомнинг:


а) 8-банди олтинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"суғурта муносабатлари барча қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш";


б) 9-банди ўн тўртинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини, шунингдек улар томонидан суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади;

суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг ягона давлат реестрини юритади";


в) 10-банди ўн бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"суғурта ташкилотлари учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш ва уларга риоя қилинишини текшириш".