Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2013 й. 344-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 27 декабрдаги

344-сон қарорига

2-ИЛОВА



Табиий монополия субъектлари томонидан асосий

воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар

содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) томонидан назорат қилиш битимларни содир этишга розилик бериш йўли билан амалга оширилади, бунинг натижасида табиий монополия субъекти:

уларга нисбатан давлат томонидан тартибга солиш қўлланилмайдиган товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланмаган асосий воситаларга мулк ҳуқуқига ёки асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати охирги ҳисобот санасида табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;

уларга нисбатан "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ тартибга солиш қўлланиладиган товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланган асосий воситаларга мулк ёхуд уларнинг бир қисмига эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш ҳуқуқини бошқа хўжалик юритувчи субъектга беради, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати охирги ҳисобот санасида табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса.

Аризани кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатиб ўтилган битимларни содир этишга розилик бериш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Ушбу Низом табиий монополиялар соҳасидаги фаолият улар учун асосий фаолият ҳисобланмайдиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилмайди.


4. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган битимларни (кейинги ўринларда битимлар деб аталади) содир этиш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши органга бундай битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги илтимоснома (ариза) билан мурожаат қилади.


5. Битимларни содир этишга розилик улар содир этилгунга қадар олиниши керак.


6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг битимларни содир этишни назарда тутувчи қарорлари фақат монополияга қарши органнинг розилиги мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар битимларни содир этишда рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

хатти-ҳаракатларни монополияга қарши органнинг қарорида кўрсатилган доирада содир этиш;

қуйидагилар:

товарларга нархлар (тарифлар)нинг асоссиз равишда ошириб юборилиши, шу жумладан, бир вилоят ҳудуди доирасида нархлар (тарифлар)нинг кескин дифференцияси юзага келиши;

ажралмас боғлиқ бўлган технологик тизимнинг бузилиши;

товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) ва хизматлар кўрсатишнинг тўхтатилиши ва/ёки узилиши;

товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмларнинг пасайиши;

истеъмолчилар айрим гуруҳларининг нарх билан боғлиқ ҳолда камситилиши;

тегишли товар бозорининг табиий монополия ҳолатидан рақобатли бозор ҳолатига иқтисодий жиҳатдан асосланган ўтишининг тўхтатилиши каби бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг йўқлиги.



III. БИТИМЛАРНИ СОДИР ЭТИШГА РОЗИЛИК

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


8. Битимларни содир этишга розилик олиш учун монополияга қарши органга қуйидагилар тақдим этилади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополия субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек табиий монополия субъекти содир этишни мўлжаллаётган битимнинг номи кўрсатилган ҳолдаги ариза;

фаолиятнинг асосий тури тўғрисидаги маълумотлар;

битимнинг (шартноманинг) дастлабки матни илова қилинган ҳолда содир этиладиган битим тўғрисидаги маълумотлар;

маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори лойиҳаси, битим ушбу органнинг ташаббуси билан содир этилган тақдирда;

битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг акциядорлари, муассислари (қатнашчилари)нинг рўйхати, уларнинг устав фондидаги камида 5 фоизни ташкил этадиган улушлари кўрсатилган ҳолда;

олдинги икки календарь йил учун натура ва қиймат ифодасида битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар;

олдинги икки календарь йил учун битим қатнашчиларининг молиявий ҳисоботи (1 ва 2-шакллар);

битимни содир этишга розилик бериш тўғрисида илтимоснома (ариза) тақдим этилган санада битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалари рўйхати ва қиймати;

битим содир этилиши пайтида берилаётган ёки сотиб олинаётган асосий воситалар рўйхати ва қиймати;

берилаётган ёки сотиб олинаётган асосий воситаларнинг жойлаштирилган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

табиий монополия шароитларида битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари (хизматлари)нинг асосий истеъмолчилари рўйхати;

битим содир этилишини иқтисодий асослаш (шу жумладан, истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда тариф сиёсати, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти ўзгаришидан кўрилган ижобий самара ва шу кабилар).

Табиий монополия субъектларидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар монополияга қарши органга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар табиий монополия субъекти раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Битимларни содир этишга монополияга қарши органнинг розилигини олиш учун унга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол табиий монополия субъектига берилади (юборилади).


10. Зарурият бўлганда, монополияга қарши орган табиий монополия шароитларида тармоқнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу маълумотларга эгалик қилувчи шахслардан қўшимча маълумотлар ва материалларни сўраб олишга ҳақлидир.


11. Маълумотлар таркибидаги тижорат сири маълумотларни монополияга қарши органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас, бунда асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битим қатнашчилари маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этишда тижорат сири ҳисобланган маълумотларнинг батафсил рўйхатини кўрсатишлари керак.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА БИТИМНИ СОДИР

ЭТИШГА РОЗИЛИК БЕРИШ ЁКИ РОЗИЛИК БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги ариза:

бирлашмаларнинг (юқори турувчи ташкилотларнинг) ташаббуси бўйича табиий монополияларнинг иккитадан ортиқ субъекти томонидан бир вақтда содир этиладиган битимлар бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан;

табиий монополия субъектлари жойлашган жой бўйича бошқа икки томонлама битимлар бўйича - Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.


13. Монополияга қарши орган томонидан аризани кўриб чиқиш, битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш муддатлари ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ариза (илтимоснома) кўриб чиқилганлиги ва розилик берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


14. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Зарурият бўлганда, махсус комиссия мажлисига ваколатли давлат органлари, шунингдек битимларни содир этишга розилик олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.


15. Ариза махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун монополияга қарши органнинг масъул шахси тақдим этилган материалларни рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади, сўнгра уларни махсус комиссияга киритади.


16. Махсус комиссия тақдим этилган материалларни ўн календарь кун мобайнида кўриб чиқади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


17. Битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарор икки нусхада махсус комиссиянинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва монополияга қарши органнинг гербли муҳри билан тақдирланади.

Махсус комиссиянинг кўриб чиқиши натижалари бўйича қабул қилинган қарори ариза берувчига қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай юборилади.


18. Монополияга қарши орган, агар:

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

табиий монополия субъекти рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда битимларни содир этишга розилик беришни рад этишга ҳақлидир.

Бошқа асослар, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича битимларни содир этишга розилик беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларига (мавжуд бўлганда) мувофиқ эмаслик ва табиий монополия субъекти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Табиий монополия субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат битимларни содир этишга розилик беришни рад этиш тўғрисида хат олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Табиий монополия субъекти томонидан битимларни содир этишга розилик беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва монополияга қарши орган томонидан қарор қабул қилиш рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида табиий монополия субъектининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда монополияга қарши орган томонидан илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги фикр-мулоҳазалар кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.

Рад этиш тўғрисидаги хатда кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин табиий монополия субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва монополияга қарши орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


19. Ариза берувчи битимларни содир этишга розилик бериш (беришни рад этиш) тўғрисида монополияга қарши органнинг қароридан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


20. Агар монополияга қарши орган томонидан аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддат тугагандан кейин табиий монополия субъектлари битимни содир этиш, бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилиш ҳуқуқига эгадир.


21. Ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳолатда монополияга қарши орган табиий монополия субъектининг ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур. Монополияга қарши органнинг қарори олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинганлиги санаси тўғрисидаги белги ва табиий монополия субъекти томонидан юборилган ёзма хабарнома битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарорга тенглаштирилади.


22. Битим уни содир этишга розилик тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида содир этилиши керак. Агар битим кўрсатиб ўтилган муддатда содир этилмаган бўлса, монополияга қарши органнинг қарори ўз кучини йўқотади.


23. Битимлар содир этилишини назорат қилиш табиий монополия шароитларида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг монополияга қарши органга тақдим этиладиган ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил этиш йўли билан амалга оширилади.



V. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА БИТИМНИ СОДИР

ЭТИШГА РОЗИЛИК БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚАРОРНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


24. Аризани кўриб чиқиш ва битимни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 - 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


25. Агар битимлар содир этилгунига қадар табиий монополия субъекти томонидан қайта ўзгартириш, номини ёки жойлашган жойини (почта манзилини) ўзгартириш амалга оширилган тақдирда, табиий монополия субъекти хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида монополияга қарши органга битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарорни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза бериши, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши шарт.


26. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг махсус комиссияси қарори йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, табиий монополия субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Махсус комиссия қарорининг дубликати махсус комиссиянинг қарори яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда - ариза ва махсус комиссия қарорининг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.



VI. РУХСАТ БЕРИШ ТУСИДАГИ БЕРИЛГАН

ҲУЖЖАТЛАР РЕЕСТРИ


27. Монополияга қарши орган битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида берилган қарорлар реестрини юритади ва уларни монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


28. Берилган қарорлар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

битимни содир этган хўжалик юритувчи субъектларнинг номи;

битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарор дубликатини беришнинг асоси ва санаси.



VII. БИТИМЛАРНИ СОДИР ЭТИШ

ТАРТИБИНИНГ БУЗИЛИШИ


29. Монополияга қарши органнинг розилигини олмасдан битимлар содир этилиши ҳолатлари аниқланганда табиий монополия субъектларига ёхуд битимларнинг ташаббускорлари ҳисобланган юқори ташкилотга ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига (уларнинг мансабдор шахсларига) нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади, ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


30. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини:

битимни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси бериш тўғрисидаги қарорни;

битимларни сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.


31. Монополияга қарши органнинг розилигисиз битимлар содир этилганлиги учун махсус комиссия, ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ қабул қилинган қарордан қатъи назар, қонун ҳужжатларига мувофиқ маълумотлар тақдим этилмаганлиги учун уларга нисбатан иш қўзғатилган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилади.


32. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори ва ёзма кўрсатмаси ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахсларга ҳамда манфаатдор томонларга у қабул қилинган кундан бошлаб беш кундан кечикмай юборилади ва унда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


33. Битимларни содир этиш давомида табиий монополиялар субъектлари томонидан қоида бузилишлари аниқланган тақдирда, монополияга қарши орган содир этилган битимни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.


34. Хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг қароридан (ёзма кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда қарорни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарорни (ёзма кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан Қўмитага мурожаат қилишга ҳақли.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Табиий монополия субъектлари маълумотлар монополияга қарши органга тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек битимлар содир этилиши тўғрисида ишончсиз ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Табиий монополия субъектлари томонидан

асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича

битимлар содир этилишига розилик бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати



























1-босқич

Ариза берувчи


     

Розилик олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни рўйхатга мувофиқ тайёрлайди ва уларни Давлат рақобат қўмитасига бевосита, олинганлиги тўғрисида хабарнома олинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

      


















Ариза берувчининг хоҳишига кўра
















































V
























2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси


       

1. Давлат рақобат қўмитаси розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва рўйхатни ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига беради (юборади).


2. Ижро этувчи розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади ва масалани Махсус комиссиянинг кўриб чиқишига киритиш учун маълумотнома тайёрлайди.


3. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


4. Ариза берувчига Махсус комиссиянинг розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарорини беради (юборади).


5. Реестрга тегишли ёзувни киритади.

      


1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда




2), 3) ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб йигирма тўққиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда


4) қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда


5) қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш кунидан кечикмай
























































     





Низомга

2-ИЛОВА

20__ йил “___”___________

______-сон

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси

(Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш давлат

қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси)

Табиий монополия субъекти томонидан асосий

воситаларни сотиб олиш, (бериш) бўйича битимлар

содир этилишига розилик олиш учун

АРИЗА



да жойлашган


(жойлашган жойи (почта манзили)


      

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)

        

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

               

(содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи)

тарзидаги асосий воситаларни сотиб олиш (бериш) бўйича битимларни содир этишга розилик беришни сўрайди.

Иловалар:

1. __________

2. __________



Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси                 М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASINING XUSUSIYLASНTIRISН,

MONOPOLIYADAN CНIQARISН VA RAQOBATNI

RIVOJLANTIRISН DAVLAT QO`MITASI


    



(мўлжалланаётган хатти-ҳаракатнинг номи)


                       

бўйича битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида

Қ А Р О Р

      

===========================================================

     

___________________

(кўриб чиқилган сана)

____________

___________________ ш.

(кўриб чиқилган жой)

      

      

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Махсус комиссияси

        

(комиссиянинг номи)

     

таркибда,

(лавозимлар кўрсатилган ҳолда комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О.)



га

(хатти-ҳаракатнинг номи ва кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатни амалга оширувчи юридик шахсларнинг номи)


монополияга қарши органнинг розилигини бериш масаласи бўйича

_________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб,

          (ариза тушган сана)

"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ


АНИҚЛАДИ:


         


      


      


     


      


(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган ишнинг ҳолати баён қилинади)

       

Юқорида баён қилинганларни ҳисобга олиб ва Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-моддасига (30-модда) амал қилиб, Комиссия


ҚАРОР ҚИЛДИ:


     

*


(хатти-ҳаракатнинг номи)


бўйича битишувларни содир этишга розилик берилсин (рад этилсин).



Махсус

комиссиянинг раиси





(имзо)


(имзонинг ёйилмаси)

Комиссия аъзолари:





(имзо)


(имзонинг ёйилмаси)

        

      

*) Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ ушбу қарорда назарда тутилган хатти-ҳаракат қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида содир этилиши керак. Хатти-ҳаракат кўрсатилган муддатда содир этилмаган тақдирда, қарор ўз кучини йўқотади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 январь, 1-сон, 2-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 96-модда