Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 02.03.2012 й. 5-сон "Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2012 й. 2350-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2012 й.

N 2350




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.03.2012 й.

N 5


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги

(устав капиталидаги) акцияларни (улушларни)

олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 15 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 29 декабрдаги 17-сон "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1896, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 62-модда);

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 25 июндаги 7-сон "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1896-1, 2010 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 26-27-сон, 227-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                    У. Турдиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 161-модда