Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 24.10.2011 й. 8-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.12.2011 й. 2287-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2011 й.

N 2287




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.10.2011 й.

N 8


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг

рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб

қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 17 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб қилинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                           У. Турдиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 502-модда