Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2006 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори ва "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2006 й.

N 63



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ТОВАР БОЗОРЛАРИДА

МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ ВА

РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ

31 МАРТДАГИ 165-СОН ҚАРОРИ ВА "ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ

21 СЕНТЯБРДАГИ 364-СОН ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Монополияга қарши давлат сиёсатини амалга оширишни янада такомиллаштириш ҳамда рақобат муҳити яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 12 апрелдаги

63-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибининг 20-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиш мазкур Тартибнинг бузилиши ҳисобланмайди ҳамда ушбу даромад (фойда) олиб қўйилмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Табиий монополиялар субъектлари томонидан технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиш мазкур Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ҳамда ушбу даромад (фойда) олиб қўйилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 126-модда.