Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1998 й. 51-сон "Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.1998 й.

N 51



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЧАКАНА СОТИШ ҚОИДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 июлдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо корхоналарида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидалари (3-илова)нинг 4-банди иккинчи хат бошига ўзгартиришлар киритилсин ва у қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Дислокацияга моддий-техник базаси мазкур Қоидаларнинг 5-7-бандлари талабларига мувофиқлиги бўйича тегишлича "Савдо" ҳудудий акциядорлик компанияларида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаментида экспертизадан ўтган савдо корхоналари киритилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиши қоидалари (2-илова)га қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Алкоголли ичимликлар ва пивони чакана сотиш, шу жумладан, алкоголли ичимликлар ва пивони қуйиб сотиш тегишли ҳокимликлар томонидан берилган махсус рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Рухсат гувоҳномасида савдо корхонасининг манзили, иш соатлари, сотиладиган ичимликлар тури, сотиш тури (ўзи билан олиб кетишга ёки қуйиб) ҳамда бошқа зарур маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Рухсат гувоҳномаси ҳокимликлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо ташкилотлари томонидан тузилган ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида берилади. Алкоголли ичимликлар ва пиво сотиладиган савдо объектларининг дислокацияси мажбурий тартибда ҳудудий ички ишлар органларига ва санэпидемстанцияларга маълумот учун тақдим этилади";

6-банднинг тўққизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лотокларда (жойлаштирилиши ҳокимликлар ва санэпидемстанция органлари билан келишиладиган изометрик идишлардан қуйиб сотилиши мумкин бўлган пиводан ташқари) ва автомашиналарда, ўқув юртлари, диний муассасалар ва мачитлар, болалар муассасалари ёнида, шунингдек, бевосита даволаш-профилактика ва спорт соғлолмлаштириш муассасалари ҳудудида жойлашган чакана савдо объектларида (умумий овқатланиш объектларидан ташқари), ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида, дискотекаларда қуввати 30 ва ундан ортиқ даража бўлган спиртли ичимликларни, шунингдек, хусусий уйларда ташкил этилган умумий овқатланиш корхоналарида соат 22 дан бошлаб".



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 йил, 2-сон, 5-модда