Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.1999 й. 112-сон "Маиший совутгичлар ишлаб чиқарувчи "Арсин" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.1999 й.

N 112



МАИШИЙ СОВУТГИЧЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"АРСИН" ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада замонавий, экспортга мўлжалланган маиший совутгичлар ишлаб чиқаришини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Сино" акциядорлик жамиятининг Туркиянинг "Коч" компаниялари гуруҳи билан турли модификациялардаги 250 минг маиший совутгичлар ишлаб чиқарувчи "АРСИН" қўшма корхонасини ташкил этиш ва кейинчалик қўшма корхонада акциядорлар сифатида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорацияси иштирок этиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

умумий қиймати 76,9 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш қўшма корхонанинг устав жамғармаси ва 1-иловага* мувофиқ 33,76 млн АҚШ доллари ҳажмида қўшма корхонага бериш режалаштирилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

"АРСИН" қўшма корхонасининг устав жамғармаси 43,14 млн АҚШ долларига тенг суммани, шу жумладан, 1а-иловага мувофиқ устав жамғармасини шакллантириш жадвалига кўра Ўзбекистон томонининг улуши 40 фоизни ва хорижий томон улуши 60 фоизни ташкил этади.


3. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 50 фоизини экспортга сотиш шарти билан унинг бутловчиларининг 75 фоизини ватанимизда ишлаб чиқаришни назарда тутувчи маиший совутгичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Сино" акциядорлик жамияти мол-мулкини баҳолаш ва уни "АРСИН" қўшма корхонаси устав жамғармасига бериш тадбирларини бир ой муддатда амалга оширсин.


5-8. Махфий.


9. "Ўзмашсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси корхоналарида совутгичлар учун бутловчи буюмларни ватанимизда ишлаб чиқаришнинг батафсил режасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин;

бутловчи буюмларни ватанимизда ишлаб чиқариш лойиҳасини хорижий инвесторларни жалб этиш учун устувор инвестиция лойиҳаларининг йиғма рўйхатига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги маиший совутгичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида ишлаш учун келадиган хорижий мутахассислар учун визаларни расмийлаштиришни, вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни, визалар ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатларини узайтиришни давлат божлари ундирмасдан амалга оширсинлар.


11. Маиший совутгичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида ишлаш учун республикага келувчи хорижий мутахассисларга яшаш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юришга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


12. "АРСИН" қўшма корхонаси кредитни узиш даврида маиший совутгичлар ишлаб чиқариш учун келтириладиган импорт қилинувчи бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар бўйича бож тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига 2-илованинг 4-сатри ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.