Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.1998 й. 215-сон "Инвестиция фаолиятини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.05.1998 й.
N 215
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ
БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция дастурлари департаментини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 27 декабрдаги 572-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, инвестиция жараёнини тартибга солишнинг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом, 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов