Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.1998 й. 215-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 майдаги

215-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси инвестиция

дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланади ва давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради.


2. Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга эришиш ва зарур таркибий ўзгартиришларни, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминловчи инвестицияларни жалб этиш асосида унинг дунё иқтисодиётига интеграцияланишига Дастурнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Дастурнинг таркибий қисми ҳисобланади:

маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича капитал қўйилмалар прогнози;

инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури;

устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати.



II. ДАСТУРНИНГ МУВОЗАНАТЛАНГАНЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ


4 Дастур ўзида молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишни таъминлашга мўлжалланган иқтисодий, ташкилий-техник чора-тадбирларнинг ўзаро боғланган комплексини ифодалайди. Бундай чора-тадбирларга:

Дастур асосий кўрсаткичларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозининг бошқа бўлимлари ва республика Давлат бюджети билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;

Дастурнинг объектларни ишга тушириш бўйича кўрсаткичларини маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбалари, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати қувватлари билан мувозанатлаш;

янги корхоналарни иқтисодий ва экологик жиҳатдан асосланган ҳолда жойлаштириш ҳамда иқтисодий районлар ихтисослаштирилиши ва комплекс ривожлантирилиши, табиий бойликлардан, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмаларидан, меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб турган корхоналарда қўшимча қувватлар ташкил этиш киради.



III. ДАСТУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


5. Дастурни шакллантириш давлат мақсадли дастурлари, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини ва алоҳида минтақаларни ривожлантириш бўйича директив қарорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таклифлари асосида амалга оширилади.


6. Дасгурнн шилаб чиқиш ва рўебга чнқаришга онд ишларнн мувофиқлаигпфншни Вазирлар Маҳкамасниниг Инвестицня дастурларн деиартаменти амалга оширади.


7. Дастур мазкур Низом билан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезонлари асосида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.


8. Дастурни ишлаб чиқиш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкеит шаҳар ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга инвестиция таклифларини тайёрлашга оид методик кўрсатмаларни ва уларни тақдим этиш муддатларини етказади.


9. Ишлаб чиқилган Дастур Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



IV. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ МЕЗОНЛАРИ


10. Қуйидагилар Дастурга киритиш учун (экологик нормалар ва талабларга мувофиқ келиши учун мажбурий шартлар) инвестиция лойиҳаларини танлаб олишнингг асосий мезонлари ҳисобланади:

а) ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича:

маҳаллий хом ашё ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш кўламини кенгайтириш, уларни рақобатбардош тайёр маҳсулот даражасигача етказиш;

экспорт потенциалини ривожлантиришга мўлжалланган рентабелли юқори технологияли ва ресурсларни тежовчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

коммуникациялар, суғориш ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг замонавий тизимларини ривожлантириш;

истеъмол бозорини энг зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш;

б) ноишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича:

аҳолининг ижтимоий инфратузилмалар хизматларига бўлган биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш;

ноишлаб чиқариш инфратузилмалари хизматлари сифатини ошириш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кўпайтириш.

Бунда Дастурга киритиш учун:

хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар;

қишлоқ жойларда ва ишчи кучи ортиқча бўлган минтақаларда жойлаштириладиган лойиҳалар;

экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришлар лойиҳалари устуворлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.



V. КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ПРОГНОЗИ


11. Капитал қўйилмалар асосий фондларни яратиш ва уларни кўпайтириш учун фойдаланиладиган маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига шакллантирилади. Капитал қўйилмалар кўрсаткичлари Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда ва прогнозлаштирилаётган йилларда суръат, қурилиши тугалланмаган ва ишга тушириладиган объектлар бўйича ишлар ҳажми ажратиб кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш қурилишлари бўйича ишлаб чиқилади.


12. Капитал қўйилмалар қуйидагиларга бўлинади:

а) марказлаштирилган қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлар маблағлари;

Ҳукумат кафолати остида бериладиган чет эл инвестициялари ва кредитлари;

б) марказлаштирилмаган инвестициялар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

корхоналар маблағлари, шу жумладан қўшма корхоналар. хорижий корхоналар ва хусусий корхоналарнинг маблағлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маблағлари;

банкларнинг, шу жумладан, хорижий банкларнинг тижорат кредитлари;

жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий жисмоний шахсларнинг маблағлари.


13. Марказлаштирилган инвестициялар ҳажмлари қуйидагилар ҳисобига белгиланади:

Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлар маблағларн - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш чоғида белгиланган тартибда ва йиғма бюджет таркибида тасдиқланади;

Ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий инвестициялар ва кредитлар - алоҳида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ.


14. Марказлаштирилган инвестициялар, қоидага кўра, қуйидагиларга ажратилади:

республика иқтисодиётининг устувор йўналишлари бўйича инвестиция лойиҳаларини, давлат мақсадли дастурларини ва давлатлараро битимларни амалга оширишга;

номи кўрсатилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жой қурилишига;

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни тиклаш, сув хўжалиги қурилиши ва кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга;

аҳоли яшаш жойларининг, биринчи навбатда, якка тартибда қурилган уй-жой мавзеларининг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга;

маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа тармоқлари объектлари қурилишига;

давлат бошқарув органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга;

давлат илмий муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустахкамлашга;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш иншоотлари қурилишига.



VI. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ

АНИҚ ДАСТУРИ


15. Инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури (кейинги ўринларда Аниқ дастур деб аталади) ҳар йили ишлаб чиқилади ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва маблағ билан таъминлаш манбалари кўрсатилган устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини ифодалайди.

Йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун потенциал инвесторларни жалб этиш тендер асосида амалга оширилиши мумкин. Бундай лойиҳаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


16. Инвестиция лойиҳаларининг Аниқ дастури Дастур таркибида тасдиқланади ва унга йил давомида қўшимча инвестиция лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар бундан мустасно.


17. Буюртмачилар ёки уларнинг юқори органлари томонидан Аниқ дастурга инвестиция лойиҳаларини киритиш учун ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига қуйидагилар тақдим этилади:

одатда "Ўзинвестлойиҳа" компанияси тавсияномаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш;

зарур асбоб-ускуна, бутловчн материаллар, жиҳозлар ва конструкциялар етказиб бериш юзасидан контрактлар;

маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


18. Тасдиқланган Аниқ дастурга мувофиқ буюртмачилар томонидан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишилган ҳолда маблағ билан таъминлашни бошлаш учун асос бўлиб ҳисобланадиган Аниқ рўйхатлар тасдиқланади.



VII. УСТУВОР ИНВЕСТИЦИЯ ТАКЛИФЛАРИНИНГ

ЙИҒМА РЎЙХАТИ


19 Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати (кейинги ўринларда Йиғма рўйхат деб аталади) Молия вазирлиги, "Ўзинвестлойиҳа" компаниясн ва Хорижий инвестициялар бўйича агентлик билан биргаликда, Қорақалпоғистон Республнкаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг таклифларидан келиб чиқиб, мазкур Низомнинг IV бўлимида кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезонлари асосида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тузилади.


20. Йиғма рўйхат хорижий инвесторларни жалб қилиш учун аниқ устувор йўналишларнинг қисқача баёни ҳисобланади, у оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, тегишли воситалар, халқаро ахборотномалар, молия институтлари, INTERNET тармоғи орқали потенциал хорижий инвесторларга етказилади.

Йиғма рўйхатга киритилган инвестиция таклифлари:

кейинчалик Аниқ дастурга киритиш учун улар инвестиция лойиҳаси жараёнига келгунга қадар шакллантиришнинг барча босқичларида доимий мониторинг амалга оширилиши ва инжиниринг жиҳатидан комплекс кузатиб борилиши керак;

давлат кафолати остидаги хорижлй кредит линияларидан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқидан фойдаланади.


21. Йиғма рўйхатга киритилган инвестиция таклифининг ташаббускори уни амалга оширишда қатнашишдан манфаатдор бўлган хорижий шериклар (потенциал инвесторлар) билан олдиндан келишув якунлари бўйича "Ўзинвестлойиҳа" компанияси ёки бошқа инжиниринг ташкилоти билан биргаликда экспертиза қилинадиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқади.



VIII. ДАСТУРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


22. Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари маблағ билан таъминлашда кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар бериш, давлат мониторингини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.


23. Маблағ билан таъминлашда кўмаклашиш қайтариб бериш ёки қайтариб бермаслик асосида энг мухим ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан, хорижий кредитлар бўйича мажбурий аванс тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун бюджет маблағлари, шунингдек, хорижий кредитлар учун Ҳукумат кафолатлари бершп йўли билан амалга оширилади.

Амалга оширилиши учун давлат томонидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига қўллаб-қувватлаш зарур бўлган устувор инвестиция лойиҳалари Вазирлар Махкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрланган таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун маблағлар миқдори ҳар йили марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмида белгиланган тартибда назарда тутилади.


24. Солиқ имтиёзларига ва бошқа имтиёзларга солиқлардан вақтинча озод қилиш, солиқ солишнинг имтиёзли тартибини ва жадаллаштирилган амортизация, божхона имтиёзлари бериш ва бошқалар киради. Ҳар бир лойиҳа ёки умуман дастур бўйича имтиёзлар рўйхати амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


25. Давлат мониторингги Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан давлат назоратининг асосий механизми ҳисобланади.



IX. ДАСТУРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Қуйидагилар Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

инвестиция лойиҳаларининг ва, биринчи навбатда, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларнинг ўз вақтида ҳал қилиниши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;

хорижий шериклар олдида қибул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоли масалаларни кузатиб бориш ва уларнинг тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлаш;

инвестиция иқлимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


28. Давлат мониторингги лойиҳалари Дастурга киритилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонндан тақдим этиладиган ахборотлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастури департаменти томонидан ташкил этилади.


29. Ахборот бериш тартиби, муддатлари, шунингдек Давлат мониторинггини амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.