Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2003 й. 294-сон "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2003 й.

N 294



КОРХОНАЛАР БАНКРОТЛИГИ ВА САНАЦИЯСИ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида" 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

корхоналар банкротлиги ва санацияси соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг ҳамда йирик корхоналарнинг (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) молиявий нобарқарорлигига ва банкротлигига олиб келадиган омилларни уларнинг молиявий аҳволи мониторинги асосида аниқлаш;

Вазирлар Маҳкамасига корхоналар банкротлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, банкротликнинг олдини олиш мақсадида корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти учун қулай қонунчилик, макроиқтисодий ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;

корхоналар банкротлигини бартараф этиш ишларини амалга ошириш, уларни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва келишиш;

ривожланиш истиқболига эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари банкротлигини суддан олдин санациялаш чоғида уларга нисбатан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини қўлланиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш.


3. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси икки ҳафта муддатда Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомни, шунингдек тегишли ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 июндаги

294-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 6-сон, 52-модда