Корхоналар молия-хўжалик фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини ўтказиш Тартиби (АВ томонидан 05.06.1998 й. 442-сон билан рўйхатга олинган ДМБДҚ томонидан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.06.1998 й.
N 442
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН КЕЛИШИЛГАН 30.03.1998 й. |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ КОРХОНАЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 20.03.1998 й. |
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Корхоналар молия-хўжалик фаолиятининг
мониторинги ва таҳлилини ўтказиш
ТАРТИБИ
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги "Корхоналар банкротлиги ҳақидаги қонунларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-1658-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишлар бўйича қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 465-сон қарори, Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишлар бўйича қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари (матн давомида - Қўмита) томонидан корхоналар молия-хўжалик фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини ўтказиш русум-қоидаларини белгилайди.
1.2. Ушбу Тартибни тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Мониторинг - корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва умумлаштириш тизими;
Санация - корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини соғломлаштириш бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
Иқтисодий ночорлик - корхонанинг пул мажбуриятлари, шу жумладан иш ҳақини тўлаш бўйича талабларга доир кредиторлар талабларини қондиришга, шунингдек ўзига тегишли мол-мулк ҳисобига бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларига мажбурий тўловларни таъминлашга қобил эмаслиги;
Банкротлик - хўжалик суди томонидан банкрот деб эълон қилинган корхонанинг иқтисодий ночорлигини белгиланган тартибда эътироф этиш;
Ихтиёрий тугатиш - Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кредиторлар талабларини қондириш ва корхонанинг иқтисодий ночорлиги муносабати билан
...