Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.07.1997 й. 336-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июлдаги

336-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни

ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Давлат рўйхатидан ўтган ва Корхоналарнинг давлат реестрига киритилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.


2. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш ва уни тегишли рўйхатдан ўтказиш рақами билан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳозир бўлиш тартибида корхона тақдим этган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;

б) раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган белгиланган шаклдаги рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

в) корхона юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий органлари томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

г) рўйхатдан ўтказиш юзасидан кўрсатилган хизматлар учун йиғимнинг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банк томонидан берилган тўлов ҳужжати.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳужжатлар ариза берувчидан олинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида уни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва унга вазирлик раҳбарияти томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган белгиланган намунадаги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани беради.


4. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади, ундан рўйхатга олиш юзасидан кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қоплаш учун вазирлик томонидан мустақил равишда фойдаланилади.


5. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, у ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида ҳам қайта рўйхатдан ўтишга мажбурдир.


6. Корхона ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида ҳар йили қайта рўйхатдан ўтиши керак.