Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.11.1994 й. 555-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 ноябрдаги

555-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча

шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг

Ягона давлат регистри тўғрисида

НИ3ОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган Низом Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналари ва ташкилотларининг Ягона давлат регистри (КТЯДР)ни ташкил этиш ва унинг амал қилиши мақсадларини, регистрнинг хўжалик юритувчи субъектлари таркибини, регистр ахборот фонди мазмунини, КТЯДРдан фойдаланувчиларнинг узаро муносабатлари тартибини, КТЯДРни яратишда ва уни юритишда қатнашувчи ташкилотларнинг ваколатларини белгилаб беради.


2. Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча хўжалик субъектларини қайд этувчи асосий комплекс автоматлаштирилган регистр хисобланади.



II. КТЯДРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ МАҚСАДЛАРИ


3. КТЯДРни ташкил этиш ва уни жорий этшнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида корхоналар ва ташкилотларни ягона давлат ҳисобига олишни таъминлаш;

КТЯДРда назарда тутилган аниқ мўлжалли ва иқтисодий кўрсаткичлар негизида ялпи кузатишни юритиш, шунингдек, бир йўла ва танлаб ўтказиладиган тадқиқотлар ва руйхатга олишларни ташкил этиш;

республика ва ҳудудий бошқарув органларининг ахборот алмашишида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бир-бирига тўғри келишини ва таққосланишини таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг республика ахборот макони доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишларида уларни идентификациялаштиришнинг ягона принципларини таъминлаш;


ишончли статистика ахбороти тўплаш ва улар билан бошқарув органларини ва бошқа фойдаланувчиларни таьминлаш.



III. КТЯДРНИНГ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРИ ТАРКИБИ


4. Юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат руйхатидан ўтган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхона, ташкилотлар, муассасалар, корхоналарнинг бирлашмалари, корхона ва муассасаларнинг алоҳида бўлинмалари, барча ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлар КТЯДР субъекти ҳисобланадилар.



IV. КТЯДР АХБОРОТ ФОНДИНИНГ МАЗМУНИ


5. КТЯДР ахборот фонди қуйидагиларни ўз ичига олади:

идентификациялаштириш кўрсаткичи - субъектнинг руйхатга олиш коди,

классификация кўрсаткичлари - субъектнинг тармоқ, ҳудудий жихатдан кимга тегишлилигини, буйсунишини, мулкчилик ташкилий-хукукий шаклини тавсифлайди,

маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар - манзиллар, телефон рақамлари, муассислар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар,

иқтисодий кўрсаткичлар - субъектни тавсифловчи алоҳида маълумотлар

КТЯДР ахборот фондининг кўрсаткичлари таркиби рўйхатга олиш картасида келтирилган (1-илова).

Маълумотлар таркибига барча ўзгартиришлар "Ўзистикбол" давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда киритилади.


6. Корхоналар ва ташкилотларнинг умумреспублика классификатори (КТУТ), тармок (ХХТУТ) ва худудий (МХОБТ) қарашлилик классификаторлари, мулкчилик шакллари (МШТ) ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-худудий шакллари (ТҲШТ) идентификациялаштирувчи ва классификациялаш кўрсаткичлари шакллантири манбалари ҳисобланади, маълумотнома ва иқтисодий кўрсаткичлар - руйхатга олиш картаси маълумотлари.


7. КТЯДРнинг амалдаги дастурий технологик ва ахборот муҳити қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

субъектларни бир еки бир нечта ахборот белгилари бўйича исталган жамликда танлаш ва гуруҳларга ажратиш,

бошқа идораларнинг регистрлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

КТЯДР маълумотларини қоғозда, дискетда, алоқа воситалари орқали танлаш ва бериш;

КТЯДР маълумотларини янгилаш ва долзарблаштириш;

КТЯДР маълумотларини ҳимоя қилиш ва уларнинг махфийлигини таъминлаш.



V. КТЯДРНИНГ ТУЗИЛИШ

ПРИНЦИПЛАРИ


8. КТЯДР хўжалик субъектлари тўғрисидаги ахборот-маълумотнома тусидаги вақти-вақти билан янгиланадиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда зарур ахборотни шакллантириш, сақлаш, янгилаш, долзарблаштириш ва тақдим этишнинг ягона методологик ва дастурий-технологик принциплари асосида тузилади.


9. Республика ва минтақавий даражаларда ишловчи классификаторларнинг автоматлаштирилган маълумотлар банки КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотларни автоматлаштирилган ҳисобга олишнинг ахборот асоси ҳисобланади.


10. Классификаторларнинг автоматлаштирилган маълумотлар банки бўлган ягона дастурий-технологик муҳит КТЯДРни ташкил этишнинг асосий принципи хисобланади.



VI. КТЯДРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


11 Янгидан ташкил этилган корхоналар, ташкилотлар КТЯДР эгасига ўзларининг тегишли органда руйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини ва манзил ва иқтисодий кўрсаткичларга тегишли қисми тўлдирилган руйхатга олиш картасини тақдим этадилар.


Янгидан ташкил этилган корхоналар, ташкилотлар маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда руйхатга олиш картасининг 35-38-бандларини тўлдирмайдилар.


КТЯДР шаклланаётган пайтда мавжуд бўлган корхоналар, ташкилотлар КТЯДР эгасига фақат руйхатга олиш картасини тўлдирадилар ва тақдим этадилар.


12. КТЯДР эгаси томонидан корхона, ташкилот регистргакиритилаётганда КТУК коди ва унинг тармоқ ва ҳудудий жихатдан кимга тегишлилигини, буйсунишини, мулкчилик, ташкилий-ҳуқуқий шаклини белгиловчи кодларни беради ҳамда материаллар тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда статистика органининг раҳбари томонидан имзоланган ва мухр босилган КТЯДРга киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади (2-илова).


13. Руйхатга олиш картасига киритилган кўрсаткичлар ўзгартирилганда корхоналар ва ташкилотлар ўн кун муддатда бу ҳақда КТЯДР эгасига маьлум қилишга мажбурдирлар.


14. Юридик шахс тугатилаётганда тугатиш комиссияси ёки уни тугатишга вакил қилинган бошқа орган ун кун муддатда бу хақда КТЯДР эгасини хабардор қилиши керак.

Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда КТЯДР эгаси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан:

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси олинган кундан кейинги кундан кечикмай - юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги;

тугатиш тўғрисида давлат реестрига ёзув қайд этилгандан кейин бир ҳафта муддатда - юридик шахс тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.

15. КТЯДРга тузатишлар киритиш ахборотнинг тушишига караб ўзгартирилган маьлумотларни олиш эса йилнинг ҳар чорагида амалга оширилади.



VII. КТЯДР БИЛАН УНДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРИ ТАРТИБИ


17. Бундай ахборотдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар КТЯДРдан фойдаланувчилар бўлишлари мумкин.

Маълумотлардан фойдаланиш тартибинм амалдаги қонунчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Истикболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси белглилайди.


18. Давлат хокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар КТЯДРдан бошқа фойдаланувчиларнинг КТЯДР эгаси билан ўзаро муносабатлари ва ахборотни тақдим этиш шакли шартнома асосида белгиланади Фойдаланувчиларга КТЯДРдан олинган ахборотни учинчи шахсларга бериш тақиқиланади.



VIII. КТЯДРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИ ЮРИТИШДА ҚАТНАШУВЧИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


19. Ўзбекистсн. Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика қўмитасининг Бош ҳисоблаш маркази КТЯДР эгаси, КТЯДРнинг вилоят ва туман (шаҳар) даражаларидаги эгаси эса "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг тегишли органи ҳисобланадилар.


20. Ўзбекистон Республикаси Истиқболии белгилаш вастатистика давлат қўмитаси:

КТЯДР субъектларини давлат руйхатига олишга услубий раҳбарлик қилишни, мувофиқлаштириш ва уни назорат этишни ҳамда унинг юритилишини таъминлайди;

иқтисодий кўрсаткичларнинг таркибини, уларни олиш тартиби ва манбаларини, уларни ҳисоблаб чиқиш методологиясини янгилаш, натижали ахборотни долзарблаштириш ва шакллантириш тартибини белгилайди.


21. Ўзбекистон Ррспубликаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Бош ҳисоблаш маркази:

тўлиқ ҳажмда КТЯДР маълумотлари базаси эгаси функциясини амалга оширади (янгилаш, долзарблаштириш, ишончлилигини, сақланишини таъминлаш, ижозат берилганда таништириш);

давлат руйхатидан ўтган КТЯДР субъектларини ягона давлат рўйхатига олишни ташкил этади;

республика даражасида давлат руйхатидан ўтган янгидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларга КТУТ идентификациялаштириш кодларини беради;

КТЯДРнинг ахборот асоси сифатида корхоналар ва ташкилотларнинг умумреспублика классификатори (КТУТ), шунингдек, бошқа классификаторларнинг давлат эталонининг автоматлаштирилган тартибда юритилишини таъминлайди;

давлат статистикасининг минтақавий органларидан КТЯДРга киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни туплашни ҳамда мана шунинг асосида умуман республика бўйича КТЯДР маълумотларининг янгиланиши ва долзарблаштирилишини таъминлайди;

руйхатга олувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда КТЯДР юритилишни таъминлайди;

давлат бошқаруви минтақавий органларининг регистрлари ва маълумот базалари билан КТЯДРнинг ўзаро муносабатларини таъминлайди

белгиланган тартибга мувофиқ КТЯДРдан фойдаланувчиларга маълумотнома хизмати кўрсатишни амалга оширади


22. Давлат статистикасининг минтақавий органлари қуйидагиларни амалга оширадилар):

ҳокимиятнинг минтақавий органларнда руйхатдан ўтган КТЯДР субъектларини давлат ҳисобига олиш;

минтақада давлат рўйхатидан ўтган янгидан ташкил этилган корхоналарга КТУТ идентификациялаштириш кодларини бериш;

минтақа даражасида КТЯДРни автоматлаштирилган тартибда юритиш;

КТЯДР кўрсаткичлари таркиби бўйича статистика ахбороти тўплаш ва шакллантириш;

минтақавий даражада КТЯДРга ўзгартиришлар киритиш ва улар, белгиланган тартибда "Ўзистикболстат" давлат қўмитасининг Бош ҳисоблаш марказига юбориш;

КТЯДР субъектлари бўйича маълумотларни долзарблаштириш;

тегишли ҳудудда давлат руйхатига олишни амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда ахборот хизмати кўрсатиш.



IX. ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЕГИСТРИДАН ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

МАСАЛАЛАРДА ДАВЛАТ СТАТИСТИКА

ОРГАНЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


23. КТЯДР тақсимланган, интеграция қилинган регистр субъектлари тўғрисидаги маълумотлар банки сифатида барча маъмурий-худудий даражаларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки регистрлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Томонларнинг ўзаро муносабатлари тегишли икки томонлама битимлар асосида амалга оширилади.



X. КТЯДРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ

ЮРИТИШНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ


24. КТЯДРни ташкил этиш ва юритиш, шунингдек, фойдаланувчиларга регламент хизмати кўрсатиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



XI. КТЯДРНИ ТУГАТИШ


25. КТЯДРни тугатиш Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

КТЯДР тугатилаётганда ундаги мавжуд маълумотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширилади.

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

КТЯДР тугатилаётганда ундаги мавжуд маълумотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширилади.