Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1997 й. 486-сон "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1997 й.

N 486



ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА УНИНГ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМҒАРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги Фармонининг 4-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳри, А.Қодиров кўчаси, 5а-уйга жойлаштирсин.

4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Жамғармани буюртманомасига мувофиқ алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     Ў. Султонов