Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1995 й. 67-сон "Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1995 й.

N 67


САВДО КОРХОНАЛАРИНИНГ КРЕДИТ

БЕРИШ ЖАМFАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини жадаллаштириш асосида аҳолини энг зарур товарлар билан узлуксиз таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг оборот маблағларини тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг, шунингдек республика фуқароларининг шахсий жамғармаларини оборотга жалб этиш ҳисобига Савдо корхоналарида кредит бериш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин,


2. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашув фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига ташкил этиладиган Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармасм тўғрисидаги Низомни 3 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, савдо ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари кўрсатиб ўтилган Низомнинг омонатчиларга бериладиган кафолатлар ва мажбуриятлар бўйича талабларининг сўзсиз бажарилиши учун шаҳсан жавоб берадилар.


3. Белгилаб қўйилсинки, Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олинган товарларни сотишдан тушган савдо тушумларидан дивидендларни тўлашда, шунингдек мазкур Жамғарма суммаси доирасида омонатчиларнинг талабига биноан омонатларни қайтаришда фойдаланилиши мумкин.


4. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Савдо корхоналарининг кредит бериш жамғармасининг самарадорлиги ва юқори рентабеллиги тўғрисида ходимлар ҳамда фуқаролар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов