Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 89-сон, Молия вазирлигининг 105-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 7-сон "Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.11.2009 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2009 й. 2052-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2009 й.

N 2052

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2009 й.

N 89


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.11.2009 й.

N 105


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2009 й.

N 7

ҚАРОРИ



Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш

ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига

преференциялар берилиши мониторингини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 12 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Иқтисодиёт вазири                                                         С. Бекенов



Молия вазири                                                                 Р. Азимов



Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитаси раиси                                                Б. Ходжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 528-модда.