Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.06.2002 й. ПФ-3090-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.06.2002 й.

N ПФ-3090



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ҳамда уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

1. Белгилансинки, устав жамғармасининг миқдори камида 200 млн сўм бўлган ҳамда белгиланган бошқа шартларга жавоб берадиган корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида янги барпо этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар деб ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида хорижий сармоя иштирокида янги барпо этилаётган ва устав жамғармаси миқдори 200 млн сўмдан кам бўлган корхоналар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди.

2. Белгилансинки, 2002 йилнинг 1 июлидан то 2005 йилнинг 1 январига қадар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида рўйхатга олиниб, ўз фаолиятини амалга ошираётган кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва микрофирмалар солиқ солиш тизимидан қатьи назар амалдаги ставкаларга нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставка бўйича солиқ тўлайдилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари берилиши туфайли республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бюджетлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга тегишли ўзгартишлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган имтиёзлар тегишли равишда белгиланган тартибда рўйхатга олинган, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган ишлаб чиқариш микрофирмаларига, кичик корхоналарга, хорижий инвестициялар иштирокида янги ташкил этилган корхоналаргагина тааллуқлидир.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва норматив ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


6. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов