Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.1995 й. ПФ-1030-сон "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.01.1995 й.

N ПФ-1030


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА ТАШАББУС

КЎРСАТИШ ВА УНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини тадбиркорлик соҳасига кенг кўламда жалб этишни таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида хусусий бизнеснинг ролини сифат жиҳатидан ошириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва республиканинг бошқа ташкилотлари ўзларининг кундалик фаолиятида:

моддий-техника, ахборот ва кадр ресурсларига эришишда тадбиркорлар билан давлат корхоналарининг тўла тенг ҳуқуқлилигини оғишмай таъминласинлар;

қонунларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, тадбиркорларнинг тезкор-хўжалик ва хўжалик-тижорат фаолиятига аралашишга йўл қўймасинлар;

томонлардан бирининг айби билан кўрилган зарарни ва бой берилган фойдани қоплаш шарти билан, иқтисодий муносабатларда бошқарув органлари билан тадбиркорларнинг икки томонлама масъулияти принципига амал қилсинлар.

Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси ва Адлия вазирлиги тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ҳамда Фармонларнинг қатъиян бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар. Уларни сўзсиз бажариш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида тезкор чораларни кўрсинлар.

3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси 1995 йилда Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармага давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган, реконструкқиялаш, техника билан қайта қуроллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган маблағларнинг 50 фоизга қадарини топширсин.

Мазкур маблағлар аввало лойиҳаларни амалга оширишда ўз улуши билан қатнашиш, кредитлар бериш, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатлар бериш йўли билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфлансин.

6. Хусусий корхоналарда ёлланиб ишлайдиган ходимлар сони бўйича амалдаги чеклашлар бекор қилинсин.


7. Иқтисодий судларга хусусий корхона эгаларидан пошлина ҳақини олдиндан тўлаттирмай даъво аризаларини қабул қилишга рухсат берилсин, кейинчалик унинг ҳақи суд қарори чиқарилгандан сўнг сўзсиз ундириб олинсин.

8. Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг моддий-техника негизини амалда мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда:

маҳсулот ишлаб чиқаришни, савдо-сотиқни ва турли хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш учун фойдаланилмай ётган ишлаб чиқариш биноларини белгиланган тартибда хусусий корхоналарга ижарага беришни;

чала қурилган ишлаб чиқариш иншоотлари ҳамда фойдаланилмаётган ускуналарни кимошди савдоси ва танловлар орқали сотишни амалда кенг жорий қилсинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзбекбирлашув", "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси:

1995 йилнинг I чорагида деҳқон (фермер)лардан ва хусусий корхона эгаларидан қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларинн харид қилувчи доимий ишлайдиган улгуржи ихтисослаштирилган бозорларни ташкил қилсинлар;

бўш ётган биноларни тадбиркорларнинг тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборларга айлантириш ва улардан фойдаланишга кўмаклашсинлар.


10. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбекбирлашув", "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси:

товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни маҳаллий хом ашё ва материаллар билан таъминлайдиган улгуржи-воситачи тузилмаларни;

хом ашё ва материалларга буюртмаларни йиғиш, уларни харид қилиш, навларга ажратиш, сақлаш, зарур ҳолга етказшп ҳамда уларни тадбиркорларнинг буюртмалари бўйича сотиш билан шуғулланувчи тижорат марказлари ва савдо уйларини ташкил қилсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов республиканинг катта шаҳарларида супермаркетлар барпо этишда хусусий корхона эгаларига ёрдам кўрсатсин.

14. Ҳар йили хусусий корхоналар эгаларининг танловларини ўтказиб, ғолибларни - экспортга маҳсулот чиқариш билан шуғулланувчи фирмаларни халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда таништириб туриш тўғрисида Тадбиркорлар уюшмаси билан Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг таклифи қабул килинсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат мулк қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида бозор муносабатлари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тармоғини кенгайтиришга оид тадбирлар тизимини ишлаб чиқсин.


16. Тошкент шаҳар ҳокими шу йилнинг I чорагида Республика жамғарма биржаси ва Республика кўчмас мулк биржасига уларнинг фаолияти учун нормал шарт-шароитларни таъминлаб берадиган бинолар ажратилишини таъминласин.


17. Ўзтелерадио, газета ва журналларнинг таҳририятлари хусусий корхона эгаларининг иш тажрибасини тарғиб қилишни авж олдирсинлар, уларнинг аниқ-равшан намуналари асосида тайёрга айёрлик психологиясини бартараф этиш ва улар шу негизга таяниб ўзларининг моддий фаровонлигини таъминлаш, шунингдек хайрия фаолиятини амалга ошириши соҳасидаги кенг имкониятларни намойиш қилсинлар.


18. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси", 1995 йил, 4-сон, 51-модда