Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 29.12.2010 й. 3-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2011 й. 1573-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2011 й.

N 1573-2




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

29.12.2010 й.

N 3


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар

томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар фаолиятини

текширишларни мувофиқлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

[Кўчирма]


(2011 йил 24 февралдан кучга киради)


20. Кенгашнинг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 67-модда.




Қарорга

7-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Назорат қилувчи органлар томонидан

ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик

шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш

тартиби тўғрисида низомга киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида ўтказилади".


2. 12-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошиларда "ўзларининг юқори органлари билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгашнинг, вилоят ёки туман комиссияларининг ишчи органларига тақдим этилган таклифлар, мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган муддатлар тугаганидан кейин, кўриб чиқилмайди".


3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Назорат қилувчи органларнинг ушбу Низомнинг 10-13-бандлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда тақдим этилган таклифлари асосида текширишлар режа-жадвалига Кенгаш қарори билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".


4. 16-банднинг олтинчи хатбошисида "молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 17-бандда "имзоланган текширишни ўтказиш режасини" сўзлари "имзоланган текширишни ўтказиш дастурини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 18-бандда:

биринчи хатбошида "режаси" сўзи "дастури" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида "текширишни ўтказиш режаси" сўзлари "текширишни ўтказиш дастури" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 19-бандда "текшириш ўтказиш режалари" ва "текширишларни ўтказиш режаларининг" сўзлари тегишинча "текшириш ўтказиш дастурлари" ҳамда "текширишларни ўтказиш дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага биноан таҳрирда баён этилсин.


9. 4-иловада:

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автомобиль транспортини вақтинчалик сақлаш жойларида, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларида, жумладан, бир марталик йиғимлар топширилиши, ижара тўлови тушуми ва ҳисоби тўлиқ юритилиши, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текширувлар ўтказилиши қ

...