Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.1996 й. ПФ-1503-сон "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.08.1996 й.

N ПФ-1503


ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида:

5. Хўжалик юритувчи субъектларни текширадиган идоравий тафтиш хизматларининг мавжудлиги мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари (Давлат солиқ қўмитаси ва молия вазирлиги бундан мустасно), концернлар, корпорациялар, уюшмалар мавжуд тафтиш хизматларини тугатсинлар ва ўз таркибларидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этишнинг аудиторлик шаклларини қўлласинлар.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги мазкур банднинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, 1997 йил бюджетида бошқарув идораларининг лавозимлари рўйхатидаги тегишли ўзгаришларни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида текширишларни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 10 декабрдаги ПФ-696-сон Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 8 ноябрдаги Ф-574-сон Фармойишининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов