Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жисмоний шахсларнинг 2006 йилдаги жами даромадини Декларациялаш. Солиқ тўловчига ёрдам

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

2006 ЙИЛДАГИ ЖАМИ ДАРОМАДИНИ

ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ


Солиқ тўловчига ёрдам


Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар томонидан

солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш

бош бошқармаси мутахассислари, “Norma” ахборот-ҳуқуқий тизими

ва “Солиқ ва божхона хабарлари” ҳамда “Норма маслаҳатчи”

газеталари таҳририяти экспертлари томонидан тайёрланган




Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Мундарижа

Декларацияни ким тақдим этади

Декларация қандай ва қачон топширилади

Жами даромадни декларациялаш тартибини

бузганлик учун жазо чоралари

2006 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларига

солинадиган солиқ ставкалари


Декларация қандай тўлдирилади:

- 2006 йилда асосий иш жойидан ташқари

даромадлар олган шахслар томонидан

- 2006 йилда энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

чегирма ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан

- 2006 йилда дивидендлар олган шахслар томонидан

- 2006 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг

акцияларини сотиб олган шахслар томонидан

- 2006 йилда грантлар олган шахслар томонидан

- 2006 йилда мол-мулкни ижарага беришдан даромад

олган шахслар томонидан


Иловалар:

- Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун

даромад солиғи бўйича 2006 йилги имтиёзлар

- Жисмоний шахсларнинг 2006 йилги солиқ солинмайдиган даромадлари

- Минтақавий солиқ муассасалари



Декларация - жисмоний шахс томонидан бир йил давомида турли манбалардан олинган даромадлар тўғрисида ҳужжат бўлиб, солиқ тўловчининг истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.


Жами даромадни декларациялашга доир мажбуриятлар Солиқ кодексининг 62-моддасида ва Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (янги таҳрири, МВ ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган (кейинги ўринларда - Йўриқнома деб юритилади) XI бўлимида назарда тутилган.



ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМ ТАҚДИМ ЭТАДИ


Йўриқноманинг 39-бандига мувофиқ 2006 йил учун жами даромад ҳақидаги декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак:

асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар, асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга унинг даромадидан энг юқори ставка (29%)* бўйича солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширган ва солиқ унинг аризасига мувофиқ ушлаб қолинадиган ҳолатлар (Йўриқноманинг 33-банди иккинчи хатбошиси) бундан мустасно;

чет эллик жисмоний шахслар  резидентлар;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар  резидентлар.

Декларация шакли уни ким топширишига боғлиқ: бир нечта даромад манбаларига эга жисмоний шахслар учун у Йўриқноманинг 3-сон иловасида келтирилади, чет эллик жисмоний шахслар учун декларация шакли 4-сон иловада кўрсатилган.



ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАНДАЙ ВА ҚАЧОН ТОПШИРИЛАДИ


2006 йил учун даромадлар тўғрисида декларация истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

Декларацияни топшириш муддатлари

Асосий бўлмаган иш жойидан (ЎзРдаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар-резидентлар томонидан

2006 йил 1 апрелдан кечиктирмай

чет эллик жисмоний шахслар-резидентлар томонидан

Назарда тутилаётган даромадлар ҳақида - ЎзРга келган кундан бошлаб бир ой мобайнида

фаолияти тақвимий йил мобайнида тўхтаган ва у ЎзРдан чиқиб кетадиган бўлса, амалда олинган даромадлар ҳақида  - жўнаб кетишдан камида бир ой олдин

якуний даромад (йил учун) - 2007 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай

Декларация билан биргаликда қуйидагилар ҳам тақдим этилади:

- барча иш берувчилар томонидан белгиланган шакл (Йўриқномага 1-сон илова) бўйича маълумотнома кўринишида даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

- имтиёз (чегирмалар)га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси);

- бошқа зарур ҳужжатлар.



ЖАМИ ДАРОМАДНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАЗО ЧОРАЛАРИ


Декларацияни тақдим этиш тартибини бузганлик учун Солиқ кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда молиявий жазо чоралари назарда тутилган. Декларацияни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун:

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси учинчи қисми);

маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилганда  тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (ЎзР Солиқ кодексининг 135-моддаси 3-банди) жарима тўланади.

Декларация узрли сабаблар (хизмат сафарида бўлиш, касаллик ва бошқалар)га кўра ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда, солиқ инспекциясига декларация билан бирга қўшимча тарзда тушунтириш хати ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар декларацияни тақдим этиш тартибига риоя қилмаганлиги учун солиқ тўловчига жарима солинганда ёки даромад солиғи тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ инспекцияси унга жарима (боқимонда, пеня)ни ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборади.



2006 ЙИЛ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИНАДИГАН

СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


2006 йил учун жами даромаддан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қуйидаги шкала қўлланади:

2006 йил декабрь учун жисмоний шахсларнинг

даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаш шкаласи

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

(5 х 124440) = 622200 сўмгача

даромад суммасининг 13 фоизи

622201 сўмдан (10 х 124440) = 1244400 сўмгача

80886 + 622200 сўмдан ортиқ сумманинг 20 фоизи

1244401 сўм ва ундан юқори

205326 + 1244400 сўмдан ортиқ сумманинг 29 фоизи

2006 йилда энг кам иш ҳақи миқдори: 1 январдан 1 июлгача  9400 сўмни, 1 июлдан 1 ноябргача  10800 сўмни, 1 ноябрдан бошлаб  12420 сўмни ташкил қилди.

Ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадлари тасдиқланган ставкалар бўйича соли??а тортилади. Бунда юқорида айтиб ўтилган фуқаролар тоифалари даромадларидан солиқ олиш даражаси 25 фоиздан ошмаслиги лозим, кўрсатиб ўтилган қарор билан тасдиқланган 1-сон рўйхатнинг III қисми ҳамда 2-сон рўйхатнинг I қисмида қайд этилган ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадидан солиқ олиш даражаси эса 20 фоиздан ошмаслиги лозим.

Нохуш табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловлар (иш стажига устамалар, баланд тоғлик, дашт ва сувсиз туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга) энг кам ставка  13 фоиз бўйича соли??а тортилади.



БИР НЕЧТА МАНБАЛАРДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

СУММАЛАРИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ


Декларациялаш жисмоний шахс томонидан 2006 йилда олинган барча даромадлар, шунингдек улардан тўланган солиқларнинг кўрсатилишини назарда тутади. Бунда кўрсатилган суммалар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Даромадларнинг ҳисобланиши ва улардан солиқларнинг ушлаб қолинишини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб даромадларнинг барча манбалари бўйича берилган бухгалтерия маълумотномаси (жисмоний шахсга 2006 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисида маълумотлар) ҳисобланади. Даромадларнинг ойлар бўйича расшифровкаси билан даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар декларация билан бирга топширилади.

Декларациянинг манзил кўрсатиладиган қисмида солиқ тўловчининг паспорт маълумотлари, унинг СТИР ва ШЖБПҲи кўрсатилади.

Ҳар бир иш жойи бўйича даромадларни акс эттириш учун декларациянинг I бўлимида 1 ва 2-бандларнинг жадваллари назарда тутилган.

2006 йилда тўланган моддий ёрдам суммаси ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва декларациянинг I бўлимида: асосий иш жойидан олинганда  1-банддаги жадвалда, асосий бўлмаган иш жойидан олинганда  2-банддаги жадвалда, умумий суммаси эса  6-бандда акс эттирилади. Бунда Солиқ кодексининг 58-моддаси "п" бандига мувофиқ:

табиий офатлар, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланган моддий ёрдам суммалари  тўлалигича;

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан ходимга тўланган моддий ёрдам суммалари  энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда  энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда жами даромаддан чегирилади.

Кўрсатилаётган моддий ёрдамнинг солиқ солинадиган қисмини аниқлаш мақсадида ҳисобот йилининг 31 декабрида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдори қўлланади (2006 йилда  12420 сўм).

Табиий офатлар, оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам олинганда ваколатли органлар томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар (ФВВ ва бошқа ихтисослашган хизматлар томонидан берилган, табиий офат ёки фавқулодда ҳолатни тасдиқловчи маълумотнома, вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси)ни тақдим этиш лозим.

МИСОЛ. Алимов Ботир Эргашевичнинг 2006 йилдаги асосий иш жойи Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) бўлган. Ушбу йилда унга ТДИУда 1296000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи  1176000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга)  120000 сўм. Ушбу даромадларга 191646 сўм жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, шу жумладан 11760 сўм ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланган.

Бундан ташқари Алимов ўриндошлик бўйича Тошкент иқтисодиёт коллежи (ТИК)да ишлади. Бу ерда 2006 йилда унга 460000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи  420000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга)  40000 сўм. Алимовнинг аризасига кўра иқтисодиёт коллежи бухгалтерияси ундан энг юқори ставка (29%) бўйича даромад солиғини ушлаб қолган. Барча ҳисоблаб ёзилган суммалар (иш ҳақи, моддий ёрдам ва ҳ.к.)дан 133400 сўм солиқ ушлаб қолинган, шу жумладан ШЖБПҲга 4600 сўм ўтказилган.

Йўриқноманинг 39-бандига мувофиқ Алимов Б.Э. жами даромад тўғрисида декларация тақдим этмаслиги мумкин, чунки у даромад солиғини энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза топширган. Бироқ бундай ҳолларда ортиқча тўлов юзага келиши мумкин.

Даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш учун Алимов Б.Э. иқтисодиёт университети ва коллежи бухгалтериясига унга 2006 йил учун у томонидан ушбу ташкилотлардан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлашларини сўраб мурожаат этиши лозим.



Б.Э.Алимовнинг асосий иш жойи  университет бўйича даромадлари тўғрисида маълумотлар:

ЖИСМОНИЙ ШАХСГА 2006 ЙИЛ УЧУН ТЎЛАНГАН

ДАРОМАД СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

Юридик шахс (даромад манбаи) ва даромад олувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1.1.

Юридик шахс СТИРи:

121314151

1.2.

Иш телефони:

-

1.3.

Юридик шахс номи

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

1.4.

Жисмоний шахс СТИРи:

010203040

1.5.

Ф.И.О.:

Алимов Ботир Эргашевич

1.6.

Жисмоний шахс ШЖБПҲи:

01020304050607



1.7.

Шахсни тасдиқлайдиган

ҳужжат тури

Ким томонидан ва қачон берилган

Серия

Ҳужжат рақами

Туғилган сана

паспорт

Собир Раҳим. ИИБ

СА

0102030

01.01.1970

1.8.

Доимий яшаш жойи манзили:

Шаҳар:

Тошкент

Туман:

Собир Раҳимов

Вилоят:


Аҳоли пункти:


Кўча:

Беруний

Уй:

1

Корпус:


Квартира:


1.9.

Энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдорида имтиёз ҳуқуқига эга

Асослар коди: (1)


Ҳужж.N:


Амал қилиш муддати:


дан


гача

Ҳужжат тури:


Ким томонидан берилган:


1.10.

Меҳнат муносабатлари (1-асосий, 0-асосий бўлмаган)

1

1.11.

Мақоми (1-резидент, 0-норезидент):

1

Ставкалар бўйича соли??а тортиладиган солиқ солинадиган

базани белгилаш чоғида ҳисобга олинадиган даромадлар

Гуруҳлар

Ставкалар

Даромад турлари

Ҳисоблаб

ёзилган

даромад

Даромад солиғининг умумий суммаси

улардан:

Бошқа

ушланма ва

ўтказишлар

бюджетга ушлаб

қолинган сумма

ШЖБПҲга

ушлаб

қолинган

сумма

I.

13-29%

Берилган ставкалар бўйича тўлиқ солиқ солинадиган даромадлар

1176000

X

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (25%дан кўп эмас)


X

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (20%дан кўп эмас)


X

X

X

X

Корхонада кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаси

120000

X

X

X

X

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки унинг оила аъзолари вафоти муносабати билан ходимга кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаси


X

X

X

X

Юридик шахслардан олинган қимматли совғалар қиймати


X

X

X

X

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси


X

X

X

X

I гуруҳ бўйича жами:

1296000

191646

179886

11760


II.

13%

Нохуш табиий-иқлимий шароитлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар






III.

10%

Дивиденд ва фоизлар

Жами




X

(3)

(2) ш.ж.


X

X

X

(3)


IV.

0%

Солиқ солинмайдиган даромадлар


X

X

X

-


V.


Акцияларни сотиб олишга ёки юридик шахснинг устав капиталига йўналтирилган даромадлар

X

X

X

X


I, II, III, IV, V гуруҳлар бўйича жами:

1296000

191646

179886

11760


Норезидент даромадлари

VI.

10%

Дивиденд ва фоизлар






10%

Хатарларни суғурталаш ёки қайта суғурталашга тўланган суғурта пуллари






6%

Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасидаги ҳаракатланиш чоғида халқаро алоқа учун телекоммуникациялар ёки транспорт хизматлари (фрахтдан даромадлар)






20%

Роялти, ижара бўйича даромадлар, хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, бошқарув бўйича хизматлардан даромадлар, маслаҳатлар ва бошқа даромадлар, даромад солиғига тортилган

...