Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг СБ/04-01-32-14/827-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 16/1-13169-сон "2007 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида"ги 28.12.2006 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2006 й.

N СБ/04-01-32-14/827


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.12.2006 й.

N 16/1-13169


2007 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний

шахсларга солиқ солиш тартибидаги

ўзгартиришлар ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ПҚ-532-сон қарорига мувофиқ 2007 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги асосий ўзгартиришларни маълум қилади.


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги “Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 390-сон қарори билан белгиланган солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.


2. Экспортчи корхоналар учун 2006 йилда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи бўйича амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар (уларнинг бажарилиш, кўрсатилиш жойидан қатъи назар ишлар, хизматлар)ни эркин конвертацияланадиган валютага экспорт қилиш улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақлаб қолинди. Экспорт улуши:

- реализациянинг умумий ҳажмида 15 дан 30 фоизга қадар бўлганида - белгиланган ставка 30 фоизга камайтирилади;

- реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганида - белгиланган ставка 50 фоизга камайтирилади.


3. Айрим кам самарали

...