Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан оладиган белгиланган даромад солиғини ҳисоблаш ва тўлаш Тартиби (АВ томонидан 09.02.1999 й.да 625-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.1999 й.

N 625

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

28.01.1999 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

28.01.1999 й.

N 99-12


Юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний

шахслардан оладиган белгиланган даромад

солиғини ҳисоблаш ва тўлаш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Тартиб “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 31 декабрда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг прогнози тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан олинадиган белгиланган даромад солиғини ундириш механизмини белгилаб берган.

Ушбу Тартиб ихтисослаштирилган бозорларда савдо фаолияти билан шуғулланадиган, солиққа тортилиши ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан тартибга солинадиган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.



ТЎЛОВЧИЛАР


Белгиланган даромад солиғини юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар тўлайдилар.



БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚНИ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


Тадбиркор ойлик оборот ҳажмининг ҳисобини 1-иловага биноан касса дафтарида юритади, унда ҳар бир амалга оширилган операция (иш, хизмат) бўйича суммалар қайд этилади.

Агар тадбиркор белгиланган даромад солиғини энг юқори ставкада тўласа, касса дафтарини қўлламасликка ижозат берилади.

Жисмоний шахслар учун белгиланган даромад солиғини давлат солиқ хизмати органлари 2-иловага биноан ой учун тахмин қилинган оборот (иш, хизмат) тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблайди.

Белгиланган даромад солиғини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар, давлат солиқ хизмати органларининг тўлов хабарномалари асосида, ҳар ойда ҳисобот ойи бошлангунга қадар, 1-кунга қадар тўлайдилар.

Мисол учун, жисмоний шахслар учун белгиланган даромад солиғи:

- 1999 йил январи учун 1999 йил 1 январга қадар тўланиши керак;

- 1999 йил феврали учун 1999 йил 1 февралга қадар тўланиши керак ва ҳ.к.

Тадбиркорлик фаолияти билан илк марта шуғуллана бошлаган жисмоний шахслар белгиланган ставкалар бўйича даромад солиғини рўйхатга олиш пайтида белгиланган тартибда тўлайдилар.

Белгиланган солиқ ставкалари 3-иловага биноан ойлик оборот ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Оборот (ишлар, хизматлар) ойлик ҳажми асосида декларацияда кўрсатилган ой учун давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари томонидан 4-иловага биноан шаклда солиқ ҳисоб-китоби тузилади ва тўловчига жорий йил охирига қадар бўлган фаолият даврига солиқ тўлаш учун тўлов хабарномаси берилади.

Ой давомида белгиланган солиқни ҳисоблаш пайтида қабул қилинганига қараганда оборотнинг ҳақиқий ҳажми кўпайганда тадбиркор давлат солиқ хизмати органига келаётган давр (ойлар) учун белгиланган солиқни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза топшириши шарт. Ҳақиқий оборот ҳажми илгари қабул қилинганига қараганда камайган тақдирда ҳам келаётган даврда ҳисобланган солиқни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим этилиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар обороти (ишлар, хизматлари) ҳажмини белгилашда, декларация маълумотларидан ташқари, давлат солиқ хизмати органлари амалга оширган текширувларнинг маълумотлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролардан олинган бошқа маълумотлар ҳам эътиборга олинади.

Тадбиркор турли сабабларга кўра (оилавий аҳвол, касаллик, вақтинчалик чиқиб кетиш ва ҳ.к.) муайян вақтга ўз фаолиятини тугатадиган ҳолларда, фаолиятини тугатишга қадар у давлат солиқ хизмати органларига фаолиятни вақтинчалик тўхтатиши тўғрисида ариза бериши ва рўйхат гувоҳномасини топшириши керак.

Давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган декларация, ариза мажбурий тартибда келиб тушиш кунда келган хат-хабарлар дафтарида рўйхатга олиниши шарт.

Давлат солиқ хизмати органларининг солиқни ҳисоблаш бўйича операцияларни бевосита амалга оширадиган мансабдор шахслари тўловчиларнинг декларацияларини давлат солиқ хизмати органи раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг тегишли резолюцияси мавжуд топшириғи бўлгандагина қабул қилиб олиш ҳуқуқига эгадир.

Юридик шахсни ташкил этмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва белгиланган ставкалар бўйича даромад солиғини тўлайдиган жисмоний шахслар учун жами даромадни ва уларга доир тегишли чегирмаларни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, татбиқ этилмайди.



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН БЕЛГИЛАНГАН

СТАВКАЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАД СОЛИҒИНИ

ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Ушбу Тартибни бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


Мазкур Тартибга риоя қилиниши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига юкланади.





1-ИЛОВА



Касса дафтари

НАМУНАСИ


Кун, ой, йил

Ялпи тушум

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11















































































































Касса дафтари юритишнинг намунавий тартиби


Кун, ой, йил

Ялпи тушум

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

5 январь

900

706

554

24

315

270

341

105

-

3215

6 январь

250

600

300

245

235

355

400

357

223

-

600

450

140

670

257

233

105

-

-

5420

7 январь

65

115

300

450

165

210

640

135

25

-

100

170

250

-

-

-

-

-

-

2325





























































    


2-ИЛОВА



1999 йил учун оборот (ишлар,

хизматлар) ҳажми тўғрисида

ДЕКЛАРАЦИЯ


Мен ___________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)


қуйидаги манзилда: _____________________________________________________

_______________________________________________________________________

яшайман, маълум қиламанки, 199_ йил ___________ дан 199_ йил ________ гача

якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишдан оборотни қуйидагича ташкил этди (тахмин қиламан):

Машғулот тури (фаолият тури)

Ойдаги иш кунлари сони

Бир кун учун тушум суммаси

Бир ойда тушум суммаси

1

2

3

4







Шундай қилиб кўрсатилган давр учун менинг оборотим ___________________ сўмни ташкил этади.

Мазкур декларацияда мен кўрсатган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман:

199 __ йил “____________”                                           __________________________

                                                                                                          (шахсий имзо)

Мазкур декларация солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинди


199 __ йил “____________”                                           __________________________

                                                                                                     (солиқ ходими исм-

                                                                                                      шарифи ва имзоси)

3-ИЛОВА



Юридик шахсни ташкил этмасдан туриб

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний

шахсларнинг даромадига солинадиган оборотга боғлиқ

ҳамда табақалаштирилган белгиланган

СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


Ойлик оборот ҳажми

Белгиланган ойлик савкалари

Энг кам ойлик иш ҳақининг 40 бараваригача миқдорда

2 та энг кам иш ҳақи

Энг кам ойлик иш ҳақининг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда

3,5 та энг кам иш ҳақи

Энг кам ойлик иш ҳақининг 80 бараваридан ортиқ миқдорда

5 та энг кам иш ҳақи




4-ИЛОВА



Белгиланган солиқ суммаси

ҲИСОБ-КИТОБИ

(бўнакка оид, такрорий, узил-кесил)

Тадбиркор ______________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

Ойлик оборот ҳажми _____________________________минг сўм

энг кам ойлик иш ҳақининг ____________ баравари миқдорида

Белгиланган солиқ ставкаси _____________________ энг кам иш ҳақи

Солиқ суммаси _________________________________________________________

(ой, чорак, йил)

Солиқнинг бўнак суммаси ______________________________________________

Ҳақиқий оборотнинг қайта ҳисоб-китоби _________________________________

Тўланадиган солиқ суммаси:

Тўлашга ______________________________________________________________

Солиқ тўлаш муддати __________________________________________________

Ҳисоб-китобни инспектор тузди _______________ __________________________

                                                (имзо)      (фамилияси, исми ва отасининг исми)

Ҳисоб-китобни текширди ________________ ______________________________

                                                   (имзо)          (фамилияси, исми ва отасининг исми)



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 2-сон, 64-бет