Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 24-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-18-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 31.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 10.03.2005 й. 1325-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2005 й.

N 1325-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.01.2005 й.

N 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.01.2005 й.

N 2005-18

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз

солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 20 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабридаги "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 16 ва 2004-13-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1325 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 133-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                          С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                 Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 80-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз

солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 3-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган алкоголли маҳсулот, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, вино материаллари бўйича - сотилган маҳсулот ҳажми натура ифодасида;";

учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. 4-банднинг "кам спиртли вино, шампан виноси, вино материаллари, этил спирти, пиво" сўзлари "кам спиртли вино, шампан виноси, вино материаллари, этил спирти, пиво, ўсимлик (пахта) ёғи ва тамаки маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган вино материаллари учун олинган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган акциз солиғи суммаси харид қилинадиган вино материали бўйича мазкур тартибдан истисно тарзида ҳисобга киритиладиган солиқ суммаси бўлиб ҳисобланади".


4. 4-сон илова мазкур ўзгартиришларга 1-сон иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. 5-сон илова мазкур ўзгартиришларга 2-сон иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 6-сон илова мазкур ўзгартиришларга 3-сон иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. 7-сон илова мазкур ўзгартиришларга 4-сон иловага мувофиқ таҳрирда баён

...