Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 16-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги (янги таҳрири) 15.01.2004 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2004 й.

N 1325

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.01.2004 й.

N 16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.01.2004 й.

N 2004-13

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз

солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

(Янги таҳрири)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Илова қилинаётган юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги (янги таҳрирдаги) Йўриқнома тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2002 йил 14 январдаги 11, №2002-14-сонли қарорлари билан тасдиқланган “Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (2002 йил 11 март, рўйхат рақами 1106-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 30 декабрдаги 11-1, №2002-90-сонли қарорлари билан тасдиқланган "Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар учун акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори (2003 йил 25 феврал, рўйхат рақами 1106-1-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2003 йил 30 майдаги 71, 2003-54-сонли қарорлари билан тасдиқланган "Тозаланган ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу маҳсулотга қўшимча икки фоизли акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ушбу ларни "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг махсус ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" (2003 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1247-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 11-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 25 июндаги 74, 2003-57-сонли қарорлари билан тасдиқланган "Ароқ, коньяк (бренди) ва таркибида 30% ва ундан юқори спирт ҳажми бўлган алкоголли маҳсулотларни, шунингдек қувватланган вино, узумдан ва мева ва резаворлардан тайёрланган бошқа ичимликлар ва таркибида 10% дан 30% гача спирт ҳажми бўлган бошқа алклголли ичимликлар, нордон вино, шампан виноси ва таркибида 10% дан кам спирт ҳажми бўлган кам алкоголли ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу маҳсулотларга қўшимча акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ушбу маблағларни ХК "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" махсус ҳисоби рақамига ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1261-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                        М. Б. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                               Ж. Б. Сайфиддинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 133-модда.