Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2000 й. 333-сон "Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2000 й.

N 333



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг айрим турларига иловага мувофиқ акциз солиғи белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғи тўлашнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 25 августдаги

333-сон қарорига

ИЛОВА


Акциз солиғи ставкалари

Махсулотнинг номи

ТИФ ТН Коди

Махсулотларнинг

божхона қийматига

фоиз ҳисобида 


1. Макарон махсулотлари


1902

20

2. Қандолатчилик махсулотлари


1704

30

3. Видео и аудио аппаратлар


8520, 8521, 8528

45

4. Мебель


940130-940180, 940310-940380

15

5. Кийим- бош ва трикотаж кийим- бошларга ашёлар (болалар кийим- бошларидан ташқари)


61

кроме (6111)

15

6. Ўсимлик мойи


1507-1515

20

7. Ювувчи ва тозаловчи воситалар


3402

20

8. Бирламчи элеменлар ва бирламчи батареялар


8506

10

9. Автомобиллар учун мотор


271000990

10

10. Енгил автомобиллар учун эхтиёт қисмлар


8708

10

11. Енгил автомобиллар учун шиналар


401110, 401210900, 401220900, 401290100


10

12. Ташкилий техника


8471, 8443, 847210

10

13. Видео и аудио кассеталар


8523, 8524

10

14. Уяли алоқа аппаратлари ва уларга тегишли анжомлар


852520900, 3926, 4202, 850440, 8507, 8518, 8529


10