Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1999 й. 380-сон "Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш ва автобензин билан таъминлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1999 й.

N 380



АВТОЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ

ИШИНИ ЯХШИЛАШ ВА АВТОБЕНЗИН

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш, уларнинг самарали ишлашлари учун зарур шароитлар яратиш, республика бозорида бензинни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ТИФ ТН 271000250-271000350 кодли нефть маҳсулотларига 1999 йил 5 августдан бошлаб:

акциз солиқлари - 10 фоизи миқдорида белгилансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган ТИФ ТН 271000250-271000350 кодли 27-гуруҳдаги товарларга божхона божлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорига 8-2-иловаларда кўрсатиб ўтилган автобензин (ТИФ ТН коди 271000250)га акциз солиғи ставкаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорига иловада кўрсатиб ўтилган 27-гуруҳдаги товарларга акциз солиғи ставкалари.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 8, 46-модда.