Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ишлаб чиқараётган ва ички бозорда сотилаётган видео- ва аудио аппаратурага акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг Вақтинчалик тартиби (АВ томонидан 01.06.1999 й. 737-сон билан рўйхатга олинган 31.05.1999 й. МВ ЭГ/04-02-05/1172-сон билан, ДСҚ 99-72-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.06.1999 й.
N 737
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ N ЭГ/04-02-05/1172 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ N 99-72 |
31.05.1999 й.
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар ишлаб
чиқараётган ва ички бозорда сотилаётган видео-
ва аудио аппаратурага акциз солиғини
ҳисоблаш ва тўлашнинг
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети прогнози тўғрисида"ги 1998 йил 31 декабрь қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (кейинги ўринларда ҚК) ишлаб чиқараётган ва ички бозорда сотилаётган видео- ва аудиоаппаратурага акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.
Вақтинчалик Тартиб 1999 йилнинг 1 июнидан амалга киритилади.
1.2. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳ
...