Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 8-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-4-сон "Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 446-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2001й.

N 446-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2001 й.

N 8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2001 й.

N 2001-4

ҚАРОРИ



Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш

ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2001 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг истиқболлари тўғрисида"ги 2000 йил 26 декабрдаги 500-сонли қарорининг 15-иловасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 23 февралда 07 ва 97-17-сон билан тасдиқланган (рўйх. 1998й.17.06. 446-сон) Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 3-бўлим 3.1.-бандининг биринчи хатбоши ва 3.2.-бандининг иккинчи хатбошидаги "жумладан алкоголли" сўзларидан сўнг "ва тамаки" сўзлари билан тўлдирилсин.



Молия вазири                                                            М. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитасининг раиси                           Б. Ходжаев



“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 1-сон 2001 й.