Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йилнинг 26 декабрида 381-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 1997 йилнинг 10 ноябрида 34/97-90-сон билан тасдиқлаган "Корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага 3-сон ўзгартиш ва қўшимчалар (АВ томонидан 20.10.2000 й. 381-3-сон билан рўйхатга олинган 10.10.2000 й. Молия вазирлиги томонидан 87-сон, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000-94-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2000 й.

N 381-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

10.10.2000 й.

N 87

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

10.10.2000 й.

N 2000-94


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

1997 йилнинг 26 декабрида 381-сон билан рўйхатга олинган,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ

қўмитаси 1997 йилнинг 10 ноябрида 34/97-90-сон билан

тасдиқлаган “Корхоналар мол-мулкидан олинадиган

солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисида”ги йўриқномага

3-СОН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


2000 йил 30 октябридан кучга киритилади


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2000 йил 26 майда 82-II-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ХХIV бўлими 5-бандига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йилнинг 5 июнидаги “Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-2613-сон Фармонига ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йилнинг 26 декабрида 381-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 1997 йилнинг 10 ноябрида 34/97-90-сон билан тасдиқлаган “Корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Мулкчиликнинг барча шаклларидаги, экспортга маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва уни мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари орқали сотадиган, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган корхоналар учун экспортга сотишнинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳиссаси 25 дан 50 фоизга қадар бўлганда мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга пасайтирилади.

Кўрсатилган имтиёз савдо-воситачи корхоналарга, шунингдек, эркин алмаштириладиган валютага хом ашё товарлари - пахта толаси, пахта калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металларни экспорт қиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этилмайди”.


2. 13-бандда:

а) “к” кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Бунда кўрсатилган имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилади:

- имтиёзни жорий этиш пайтида кредитни сўндириш муддати тугамаганлиги шарти билан юқорида кўрсатилган имтиёзнинг амал қилиши жорий этилишига қадар харид қилинган ускуналарга ҳам кўрсатилган муддат тугамаган тақдирда имтиёз кредитни сўндиришнинг қолган муддатига, имтиёз жорий этилган пайтдан бошлаб, лекин кўпи билан беш йилга, татбиқ этилади;

- кредит келишуви (шартномаси)да назарда тутилган муддатга мувофиқ, лекин беш йилдан оширмасдан, фақат кредит бўйича асосий қарзни сўндириш даврига;

- ўз ичига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловчининг балансида турган ускунани етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш харажатларини оладиган унинг бутун қийматига.

Ускуна деганда бевосита корхонанинг асосий технологик фаолиятида ишлатиладиган асосий воситалар тушунилади”;

б) қуйидаги мазмундаги “л” ва “м” кичик бандлари билан тўлдирилсин:

“л) экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва уни мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари орқали сотувчи, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланувчи корхоналар учун экспортга сотишнинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳиссаси 50 фоиз ва ундан ошганда.

Кўрсатилган имтиёз савдо-воситачи корхоналарга, шунингдек эркин алмаштириладиган валютага хом ашё товарлари - пахта толаси, пахта калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металларни экспорт қиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этилмайди”;

“м) нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун рўйхатга олинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга, бунда бўшатиб олинадиган маблағлар улар томонидан моддий-техник базани мустаҳкамлашга, ускуна - жиҳозлар, анжомлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва китобларини сотиб олишга сарфланиши шарт”.


3. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Маҳсулот экспортини амалга ошираётган экспортчи корхоналар мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этаётганда 5-иловага биноан экспорт қилинаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га оид маълумотномани тақдим этадилар.

Экспортдаги улуши 25 дан 50 фоизгача бўлган экспортчи корхоналар 2-иловадаги ҳисоб-китоб шаклида 3-устун 2-сатрида солиқ ставкасини каср чизиғи орқали кўрсатадилар (4%/2%).

Экспортдаги улуш 50 фоиздан ортиб кетганда 3-устун 2-сатрига чизиб қўйилади”.


4. Мазкур 3-сон ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига биноан таҳрирда 5-илова билан тўлдирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан

1997 йил 26 декабрда

381-сон билан рўйхатга олинган

ЎзР МВ ва ДСҚ йўриқномасига

3-сон ўзгартиш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан

1997 йил 26 декабрда

381-сон билан рўйхатга олинган

ЎзР МВ ва ДСҚ йўриқномасига

5-ИЛОВА


Экспорт қилинаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

200 __ йил _________ учун



1997 йил 29 декабрда Адлия вазирлиги томонидан 382-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚнинг 1997 йил 10 ноябрдаги 35, 97-91-сон йўриқномасига 4-сон ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ келади