Молия вазирлигининг 6-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-04-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 14.01.2003 й. Қарори (АВ томонидан 22.01.2003 й. 1102-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.01.2003 й.
N 1102-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.01.2003 й. N 6
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 14.01.2003 й. N 2003-04 |
ҚАРОРИ
Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари
томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш
ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
(2003 йил 1 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 455-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29/2002-27-сонли қарори (5.03.02 йилда 1102-сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган
...