Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.1995 й. 389-сон "Импорт бож пошлиналарини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.1995 й.

N 389



ИМПОРТ БОЖ ПОШЛИНАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида"ги Фармонни бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ импорт (четдан келтириш) бож пошлиналарини қўллашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Импорт бож пошлиналари ставкалари жорий этилган пайтдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатлар бож ҳудудидан келиб чиққан юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудига келтирилган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай шарт-шароитлар тартибини ўрнатадиган мамлакатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, имзоланган халқаро шартномалар асосида, 1 ва 2-иловаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 3-бандининг 3 хатбоши ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 7 октябрдаги

389-сон қарорига

1-ИЛОВА



Эркин савдо тартибини назарда тутувчи

битимлар имзоланган эркин савдо зонасини

ташкил этиш тўғрисидаги Битим иштирокчилари

бўлган давлатлар

РЎЙХАТИ


1. Беларусь Республикаси


2. Грузия Республикаси


3. Қозоғистон Республикаси


4. Қирғизистон Республикаси


5. Молдова Республикаси


6. Россия Федерацияси


7. Туркманистон


8. Украина






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 7 октябрдаги

389-сон қарорига

2-ИЛОВА



Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган

ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида

Битимлар имзоланган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


1. Австрия


2. Белгия


3. Венгрия


4. Вьетнам


5. Германия


6. Греция


7. Дания


8. Ҳиндистон


9. Буюк Британия


10. Ирландия


11. Испания


12. Италия


13. Корея


14. Хитой


15. Латвия


16. Литва


17. Люксембург


18. Нидерландия


19. Португалия


20. Покистон


21. Польша


22. Руминия


23. Словакия


24. АҚШ


25. Туркия


26. Финландия


27. Франция


28. Чехия


29. Швейцария


30. Швеция


31. Эстония


32. Япония



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 10-сон, 38-модда