Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 56-сон, Молия вазирлигининг 73-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/19-3822-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-46-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 01.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 09.09.2008 й. 1853-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2008 й.

N 1853

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2008 й.

N 56


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2008 й.

N 73


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2008 й.

N ЭГ-01/19-3822

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.08.2008 й.

N 01-02/8-46


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган истеъмол товарларининг

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 19 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июлдаги 257-сонли "Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 14-сон, 109-модда) бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг Рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2003 йил 2 майдаги 4, ЭГ-01/12-1745, 01-02/8-19, 60-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2003 йил 21 май, рўйхат рақами 1242 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 9-10-сон);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2003 йил 19 августдаги 2-4/38, ЭГ-01/12-3/44, 01-02/8-33, 89-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор (2003 йил 29 август, рўйхат рақами 1242-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 15-16-сон);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 15 мартдаги 15, 32, ЭГ-01/19-1254, 01-02/8-8-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарор (2007 йил 28 май, рўйхат рақами 1242-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 13-сон, 125 модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 384-модда.