Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2012 й. 362-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автомобиль транспортида суюлтирилган газ транзитини тақиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2012 й.

N 362



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ

ОРҚАЛИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТРАНЗИТИНИ

ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 24-моддасига мувофиқ, давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2013 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автомобиль транспортида суюлтирилган газ (ТИФ ТН коди - 2711) транзити тақиқлансин.


2. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги автомобиль транспортида суюлтирилган газ транзити тақиқланиши тўғрисида юкни жўнатувчиларнинг хабардор қилинишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали суюлтирилган газ ноқонуний транзит қилинган ҳолларда суюлтирилган газнинг кўрсатиб ўтилган ҳажмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига қаратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 590-модда