Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 14.01.2005 й. 3-сон ва ЎзР ДСҚ 2005-3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 31 январда 1446-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2005 йил 14 январдаги

3, 2005-3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Мактаб таълимини ривожлантиришга

мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сонли “Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 264-модда) ва 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактаб таълимини ривожлантириш учун келиб тушадиган маблағлар бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳри Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса марказида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.

Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.



II. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

ТЎЛОВЧИЛАРИ


2. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ягона солиқ тўловини тўлайдиган юридик шахслардан ташқари, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланади.

Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек кўрсатилган ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.

Юридик шахслар деб мазкур Низомда ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг барча турлари (кейинги ўринларда - юридик шахслар деб юритилади) ҳисобланади.

Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари улар бўйича турлича солиқ солиш объектлари белгиланган бир қанча фаолият турлари билан шуғулланган ҳолларда, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва ушбу солиқ солиш объектларидан келиб чиқиб белгиланган ставка бўйича мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни тўлашлари лозим.


III. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРГА

ТОРТИШ ОБЪЕКТИ


3. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика махсуслаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, волоятлараро ва туманлараро) базалари учун - ялпи даромад;

б) воситачилик, топшириқ шартномалари ва бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун - ҚҚС чегирилган ҳолда комиссион тақдирлаш суммаси;

в) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун - ҚҚСни чегирган ҳолда, ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми;

г) кредит ва суғурта ташкилотлари учун - даромад;

д) молиявий ижара (лизинг) хизматлари кўрсатадиган корхоналар учун - фоизли даромад;

е) тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари учун - ҚҚС чегирилган ҳолда товар айланмаси ҳажми;

ж) коммунал хўжалиги тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун - ҚҚС ва, тегишинча, иссиқлик таъминоти корхоналари учун - иссиқлик энергияси, сув таъминоти корхоналари учун - сув, газ таъминоти корхоналари учун - табиий газнинг харид қийматини чегирган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми;

з) "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (ғалла қабул қилиш корхоналари ва дон қабул қилиш фаолиятини амалга оширувчи донни қайта ишлаш корхоналари) учун - ҚҚС чегирилган ҳолда таъминот-сотиш устамаси ва чегирмаси;

и) иқтисодиётнинг қолган тармоқлари учун - ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми.


IV. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

СТАВКАСИ


4. Мактаб таълими ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



V. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРГА

ДОИР ИМТИЁЗЛАР


5. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўлашдан:

нотижорат ташкилотлари, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромади ва тушумларидан ташқари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси озод этилади.


VI. ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

ВА ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


6. Жамғармага тўланиши лозим бўлган мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар суммаси белгиланган мажбурий ажратмаларга тортиш объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўловчилар томонидан аниқланади.

Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўсиб борувчи якун билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида" 111, 2007-66-сон қарорига (2008 йил 21 январда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган - "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 15-модда) 13-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади:

микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда, ҳисобот давридан (ойидан) кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан (бундан ягона солиқ тўловини тўловчилар мустасно) - ҳар чоракда, ҳисобот давридан (чорагидан) кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

7. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида амалга оширилади.

8. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларнинг ўтказилиши тўловчилар томонидан давлат солиқ хизматининг тегишли туман (шаҳар) органлари учун хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 901-сон шартли рақамли (УНС) 20205-сон транзит ҳисоб рақамларига, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси даромадлар ва харажатлар таснифининг 91-бўлими 1 параграфида акс эттирган ҳолда, амалга оширилади.


9. Кун давомида келиб тушган мажбурий тўловлар суммалари банклар томонидан кун охирида автоматик режимда хизмат кўрсатувчи банклардаги транзит ҳисоб рақамларидан тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳри Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса марказида очилган махсус ҳисоб рақамига кўчирилади.



VII. ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН МАЖБУРИЙ

АЖРАТМАЛАР СУММАЛАРИ КЕЛГУСИ ТЎЛОВЛАР

ҲИСОБИГА КИРИТИЛИШИ ВА ҚАЙТАРИЛИШИ


10. Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси келгуси тўловлар ҳисобига киритилади ёки тўловчига, ёзма аризаси олинган кундан бошлаб, ўттиз кун ичида қайтарилади.


11. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ортиқча тўлов ва бошқа турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзи бўлган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари, тўловчининг ёзма аризасига биноан, мавжуд ортиқча тўловни кўрсатилган муддатида тўланмаган қарз тўлови ҳисобига ўтказиш ҳуқуқига эга.


12. Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига киритиш, бошқа тўловлар ҳисобига ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги тўловчиларнинг аризалари, улар ҳисобда турган давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органларига келиб тушади.


13. Тўловчининг аризасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

а) ариза берувчининг номи;

б) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

в) ариза берувчининг юридик манзили;

г) келгуси тўловлар ҳисобига киритилиши, бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ёки қайтарилиши лозим бўлган сумма;

д) ортиқча тўланган суммалар ўтказилиши амалга оширилаётган солиқ ёки мажбурий тўловнинг тури;

е) қайтарилиши тақдирда тўловчининг банкдаги ҳисоб рақами ва банк реквизитлари.


14. Тўловчининг аризасида кўрсатилган ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаси белгиланган шаклдаги таққослаш далолатномаси билан тасдиқланиши лозим.


15. Ортиқча тўланган сумма бўйича таққослаш далолатномаси икки нусхада тузилиб, ҳисоб-таҳлил бўлими бошлиғи, давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органи раҳбари (ёки унинг ўринбосарлари) ва тўловчи томонидан имзоланади.


16. Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммалари келгуси тўловлар ҳисобига киритилиши, бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ёки қайтарилиши тўлов жойи бўйича амалга оширилади.


17. Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммалари бошқа тўловчининг қарздорлигини қоплаш ҳисобига ўтказилмайди.


18. Ортиқча тўловни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказиш ва қайтариш қуйидагича амалга оширилади.

Давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органи ҳисоб-таҳлил бўлими ортиқча тўлов мавжудлиги тўғрисида мазкур Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича хулосани тўрт нусхада тайёрлайди. Хулоса маъсул ходим ва ҳисоб-таҳлил бўлими бошлиғи, шунингдек давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органи раҳбари (ёки унинг ўринбосарлари) томонидан имзоланади. Бунда, ҳисоб-таҳлил бўлими томонидан ушбу хулосаларнининг реестри олиб борилади.

Хулоса туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилиши лозим. Туман (шаҳар) молия бўлими хулосани солиқ органи томонидан тақдим этилган ортиқча тўловлар ҳосил бўлганлиги тасдиқловчи ҳужжатларга мослигини текширади ва уни хулосаларни ҳисобга олиш китобида рўйхатга олади.

Хулосанинг биринчи нусхаси ҳисоб-таҳлил бўлимида, иккинчиси давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органи ҳисобхонасида, учинчиси - туман (шаҳар) молия бўлимида қолади, тўртинчиси қайтариш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси билан биргаликда банк муассасасига берилади.

Тўлов топшириқномаси давлат солиқ хизматининг туман (шаҳар) органи биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади ва ижро учун банк муассасасига берилади.


19. Ортиқча тўланган мажбурий ажратмалар суммаларини бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва қайтарилиши тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органлари учун хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 901 (УНС) 20205-сон транзит ҳисоб рақамлардан ҳар кунлик тушумлар доирасида амалга оширилади.



VIII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган мажбурий ажратмалар суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича мазкур ажратмалар бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади.


21. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси мажбурий ажратмалар тўловларидан тушган маблағларга тегишли бўлган қўшимча маълумотларни Давлат солиқ қўмитасидан сўраш ҳуқуқига эга.



IX. МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР СУММАЛАРИНИ

ТЎҒРИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ, ТЎЛАНИШИ

ВА САРФЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИК


22. Мактаб таълимига мажбурий ажратмалар тўловчилари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.


23. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси мажбурий ажратмаларнинг келиб тушган суммаларнинг мақсадли ишлатилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


24. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизматининг органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, давлат солиқ хизматининг органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга.

...