Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 78-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 79-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-40-сон, Марказий банк Бошқарувининг 245-В-1-сон "Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 21.06.2004 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2004 й. 1333-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2004 й.

N 1333-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.06.2004 й.

N 78

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.06.2004 й.

N 79


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

21.06.2004 й.

N 2004-40

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.06.2004 й.

N 245-В-1

ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат

ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва

ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш

тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йил 25 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 35-сонли, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 74-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-24-сонли ва Марказий банкнинг 245-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низом"нинг (2004 йил 6 апрель рўйхат рақами 1333 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 172-модда) 48-банди "а" кичик бандидаги "бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6400)" сўзлари "6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счёти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

М. Нурмуратов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

О. Обидов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 306-модда.