Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 35-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 74-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-24-сон, Марказий банк Бошқарувининг 245-В-сон "Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.02.2004 й. Қарори (АВ томонидан 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.04.2004 й.

N 1333

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.02.2004 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.02.2004 й.

N 74


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.02.2004 й.

N 2004-24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.02.2004 й.

N 245-В


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий

суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни

ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, "Фуқароларни нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрь 567-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2004 йил параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Ушбу қарор амалга киритилган кундан қуйидаги меъёрий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

"Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномани (2001 йил 16 март, рўйхат рақами 1018-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2001 йил 7 мартдаги 2001-21, 182-в, 17 ва 181/2-сонли қарори - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 6-сон;

"Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага ўзгартиришлар киритиш"ни (2001 йил 18 октябрь, рўйхат рақами 1018-1-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2001 йил 20 сентябрь, 2001-95, 182-В-1, 97 ва 05/2573-сонли қарори - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 19-сон;

"Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритиш"ни (2003 йил 24. апрель, рўйхат рақами 1018-2-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликларининг 2003 йил 11 апрель, 2003-32, 182-В-2, 50 ва 37 сонли қарори - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон;

Молия вазири

М. Нурмуратов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

О. Обидов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 172-модда.