Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1993 й. 611-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1993 й.

N 611



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида" 1992 йил 22 декабрдаги 584-сон қарори, 7-бандидан бошқа;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида" 1992 йил 22 декабрдаги 584-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 4 февралдаги 54-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарори 2-бандининг товарларни купонлар бўйича реализация қилиш қисми;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1993 йилда купонлар беришнинг янги табақалаштирилган шкалаларини белгилаш тўғрисида" 1993 йил 1 июндаги 262-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 262-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 1 июлдаги 329-сон қарори;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 8 июлдаги 337-сон қарорининг 2, 3, 4 ва 6-бандлари;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Россия Марказий Банкининг 1961-1992 йиллар намунасидаги СССР Давлат хазина билетларини, СССР Давлат банки билетларини ва Россия банки банкнотларини муомаладан чиқариш ҳамда Россия Банкининг 1993 йил намунасидаги банкнотларини жорий этиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳақида" 1993 йил 26 июлдаги 374-сон қарорининг 7-банди;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов всситаси сифатида "Сўм-Купонлар"ни муомалага киритиш тўғрисида" 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорининг 3, 4 ва 8-бандлари;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва пул муомаласини мустаҳкамлаш борасидаги қўшимча чоралар тўғрисида" 1993 йил 22 ноябрдаги 570-сон қарорининг 4-банди;


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Сўм-Купонлар" муомаласи тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 30 ноябрдаги 578-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов