Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.07.2003 й. 324-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БУЙРУҒИ

09.07.2003 й.

N 324




Шифокор рецептисиз сотиладиган дори

воситалари рўйхатига қўшимча

киритиш ҳақида



Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг янги дори воситаларини қайд этилиши ҳамда қайд этилган генерик дори воситаларни сони ошиб бораётгани туфайли


БУЮРАМАН:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2002 йил 26 июнда тасдиқланган 297-сон буйруқ 1-бандининг 1-иловасида келтирилган "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари рўйхати"га қўшимча қилиб иловада келтирилган дори воситалари киритилсин.


2. "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари рўйхати"дан "Кодимал" ва "Андипал" таблеткалари чиқарилсин. Ушбу дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 26 июнь 297-сон буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги рецепт асосида берилсин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамни кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Х.Хошимовга- буйруқни барча тиббиёт муассасаларига етказиш вазифаси топширилсин.


4. "Дори-Дармон" ДАУ бошқарув раиси У.С.Салихбоевага-ушбу буйруқ уюшма тизимдаги дорихоналарга етказиш вазифаси топширилсин.


5. Ушбу буйруқ ижроси назорати ССВнинг биринчи ўринбосари Д.А.Асадов ва вазир ўринбосари М.Х.Ходжибеков зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                            Ф.Ғ. Назиров