Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 300-сон "Ҳукуматнинг "Ўзфармсаноат" концерни бўйича баъзи қарорларини ўзгартириш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 300



ҲУКУМАТНИНГ "ЎЗФАРМСАНОАТ" КОНЦЕРНИ

БЎЙИЧА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎFРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекнстон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги "ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 11 ноябрдаги 542-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов