Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 13.05.1992 й. 235-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган

жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари давлат идоралари томонидан ташкил этиладиган, ҳамма учун қулай, одатда, махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган ихтиёрий, вақтинчалик меҳнат фаолияти, ишга жойлашишда зарур иш ўринлари ёки касб-ҳунар тайёргарлиги бўлмаган ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар фаолиятидир.


2. Аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш ва ташкил қилиш тизимида жамоат ишлари энг аввало қуйидаги вазифаларни бажаради:

турли сабабларга кўра ўз иш жойини йўқотган ҳамда иш ҳақига, меҳнат даромадига эга бўлмаган фуқароларга вақтинчалик иш бериш;

биринчи бор иш қидираётган шахсларни, пенсия олди ёшидаги фуқароларни, шунингдек, тўлақонли меҳнат фаолияти учун зарур бўлган касб ва ҳудудий ҳаракатчанликни йўқотган ногиронларни ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш;

турли сабабларга кўра касб фаолиятида катта узилишлар бўлган шахсларни (яъни илгари болалар тарбияси, беморлар ва оиланинг кекса аъзоларига қараш билан машғул бўлган, ахлоқ тузатиш - меҳнат муассасаларидан озод этилган, шунингдек, бир неча бор меҳнат интизомини бузганлик учун бўшатилганлар ва ҳоказолар) меҳнатга қайта тиклаш;


3. Ушбу Низом асосида жойларда жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида тегишли ҳужжатлар қабул қилинади. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, ноҳия, ноҳиялараро, шаҳар биржалари, маҳаллий тасарруфдаги корхоналар, бошқа корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан бундай ишларни ташкил этиш ва ўтказиш чоғида қўлланиладиган муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари ва иш билан бандлик аҳволи ҳисобга олинади.


II. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА БАЖАРИШ ШАРТЛАРИ


4. Маҳаллий ҳокимликлар, меҳнат органларининг таклифига кўра ва улар иштирокида ўз ихтиёридаги корхоналар ва бошқа корхоналарда шартномалар асосида жамоат ишларини бажаришни ташкил этадилар.

5. Меҳнат органлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил этиш ва олдиндан белгилаш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурининг махсус бўлимига киритиладиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар.


6. Фуқароларни ноҳия (шаҳар)да ишга жойлаштириш борасида вужудга келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимликлар меҳнат органларининг таклифларига асосан жамоат ишларини бажариш учун халқ хўжалиги тармоқлари ва аниқ корхоналарни белгилайдилар. Битимлар асосида, корхоналар меҳнат органи билан биргаликда жамоат ишларининг зарур турлари ва ҳажмларини белгилайдилар.

Ҳудудларнинг ижтимоий ривожланишини таъминловчи тармоқлар афзалроқ ҳисобланади (коммунал-маиший хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, савдо, умумий овқатланиш, маданият ва бошқалар).


7. Ишсизлар ва иш билан таъминланмаган фуқаролар учун қуйидаги жамоат ишлари тавсия этилади: шаҳар (ноҳия) ҳудудини ободонлаштириш; уй-жойлар, касалхоналар, мактаблар, мактабгача тарбия болалар муассасалари, қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар ва бошқа ижтимоий соҳадаги муассасалар жойлашган объектлардаги ишларни бажариш ва таъмирлаш бўйича қурилиш ташкилотларига ёрдам кўрсатиш; баҳорги дала ишлари, пичан ўриш, ҳосилни ўриб-йиғиб олиш; мева-сабзавот омборларидаги ишлар; ёввойи ўсимликларнинг меваларини, қўзиқорин ва ўтларни тайёрлаш, юк ортиш-тушириш ишлари; қариялар ва ногиронларга қараш ва ҳоказоларда ёрдам кўрсатиш. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари талабга қараб иш турли рўйхатини кенгайтиришлари мумкин.

Авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларнинг оқибатларини тугатиш зарурияти билан боғлиқ бўлган иш турларини жамоат ишлари жумласига қўшишга йўл қўйилмайди.

8. Вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида, шаҳар ва ноҳия меҳнат органларида жойларда жамоат ишларини ташкил қилиш учун масъул шахслар тайинланади.


III. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ


9. Фуқароларни жамоат ишларига танлаш ва йўллаш меҳнат органлари томонидан амалга оширилади. Жамоат ишларида қатнашиш фақат шахсларнинг ўз розиликлари асосида, амалдаги меҳнат қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" ги Қонунига амал қилган ҳолда рухсат этилади. Бунда таклиф этилган иш турлари ходимининг касб кўникмаси, тажрибаси ва ёши, шунингдек, меҳнат режими ва тегишли шароити кўпроқ ҳисобга олиниши керак.

10. Меҳнат органлари жамоат ишларини бажариш учун корхоналарга фуқароларни йўллаш чоғида уларни меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шароитларидан, моддий рағбатлантирилишдан хабардор қилади.

11. Жамоат ишларини бажаришга кирувчи фуқаролар билан корхона ўртасида икки ойлик муддатга шартномалар тузилади ва бу муддат томонлар розилиги билан узайтирилиши мумкин. Жамоат ишлари тўғрисида шартномалар тузиш ҳуқуқидан меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ҳамда пенсия олди ёшидаги ишламайдиган фуқаролар, ногиронлар, узоқ вақт меҳнат қилмай келаётган (бир йилдан ортиқ) ва меҳнат фаолиятини янгидан бошламоқчи бўлган фуқаролар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларидан озод этилган шахслар фойдаланадилар.

Жамоат ишларини бажариш тўғрисидаги шартнома муносабатларини корхоналар ўзларида мавжуд бўлган меҳнат шартномалари асосида амалга оширадилар. Ихтиёрий равишда бригадаларга бирлашган шахслар жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини бажарганда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишларни бажариш ҳажми ва муддати, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакли назарда тутилади.

Жамоат ишларини бажариш ҳақидаги шартнома бевосита меҳнат органлари билан ҳам тузилиши мумкин.

12. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга амалда бажарилган иш учун, халқ хўжалигининг тегишли тармоқлари корхоналаридаги ойлик иш ҳақи ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, аммо ҳақиқий ишланган вақт учун ишсизликка бериладиган нафақанинг 15 фоизига кўпайтирилган миқдоридан кам бўлмаган, агар қонунчиликда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, унда бу ҳақиқий бажарилган иш учун ҳақ тўлашга кафолат берилади.

Жамоат ишларидаги меҳнат учун корхона маблағлари ҳисобига фуқароларга қўшимча мукофотлар миқдори жамоа шартномалари (битимлар) да белгиланиши мумкин. Ишсизларга пуллик жамоат ишларида ишлаган даврда ишсизлик нафақаси тўлаш тўхтатилади.


13. Фуқароларнинг шартномага биноан жамоат ишларини бажариш муддатлари тугагандан сўнг шартномага мувофиқ, агар бу вақтгача меҳнат органи фуқароларга доимий (мақбул) иш топиб бермаса, жамоат ишларини бажаришга шартнома муддати тугагандан кейинги биринчи кундан бошлаб бундай фуқароларга жамоат ишининг ўша турини, бошқа касбни ўзлаштиришни ёки ишсизлик бўйича нафақа олишни таклиф этиши мумкин.

Агар ходимни бажараётган иши қониқтирса, унда корхона маъмурияти билан шартлашув асосида у бундай ишни доимий бажаришга розилик бериши мумкин, меҳнат органи эса фуқарога буни доимий (мақбул) иш сифатида ҳисобга олади.


14. Меҳнат органи томонидан фуқарога доимий (мақбул) иш берилган тақдирда жамоат ишларини бажариш ҳақидаги илгари тузилган шартнома ходимнинг ишдан бўшашлиги тўғрисидаги аризаси берилган кундан бошлаб бекор қилиниши лозим.


15. Жамоат ишларини ташкил этишда корхона зиммасига меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бундай ишларни бажариш ҳақида меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатидан унумли фойдаланиш масъулияти юкланади.

Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ жамоат ишларига юборилган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.


16. Ишсизнинг пуллик жамоат ишлари билан банд бўлган даври корхона томонидан меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзилади:


да "….." дан "…." гача

(корхона)



дан бошлаб ..........-сонли шартнома бўйича

(йил, кун, ой)


меҳнат органининг йўлланмаси билан пуллик жамоат ишларини бажарди". Шартномага асосан пуллик жамоат ишларида қатнашилган давр умумий меҳнат стажларига қўшилади.

17. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга иш вақти муддати амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Корхона маъмуриятига иш куни ва ҳафтасини ташкил этишнинг ихчам шаклидан фойдаланиш, шунингдек, норманинг бажарилиши ва ишига қараб ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг қисқартирилган иш соатини белгилаш тавсия этилади.

Корхона раҳбарияти розилиги билан юқорида кўрсатилган ходимларнинг иш вақтларига (ҳафтасига икки соатдан ошмаган ҳолда) меҳнат органига борган ва доимий (мақбул) ишларни мустақил қидириш вақти ҳам киритилиши мумкин.


18. Меҳнат органлари жамоат ишларига юборилган ва бундай ишлар билан банд этилган фуқароларни статистика ҳисоботларининг тасдиқланган шакллари бўйича ҳисобга олиб борадилар.

19. Маҳаллий ҳокимликлар келгуси йил бюджетини шакллантираётганда жамоат ишларига ҳақ тўлаш харажатларини ҳам назарда тутадилар.



IV. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ


20. Жамоат ишлари маҳаллий бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланади, фуқароларнинг ҳудудда ишга жойлашишларида ноқулай вазият рўй берганда жамоат ишларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун корхоналарга иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси ҳисобидан дотация ажратилади.

Корхоналар билан тузилган шартномалар асосида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган жамоат ишларини молиявий таъминлаш шу корхоналарнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

21. Иш билан таъминлашга кўмаклашув Давлат жамғармасидан меҳнат органлари ноҳия (шаҳар) марказларига ажратилган тегишли дотациялар шаҳар (ноҳия) иш билан таъминлаш дастурлари асосида берилади.

22. Маҳаллий ҳокимликлар ўз маблағлари ҳисобига ва шу доирада жамоат ишларини ташкил этадиган корхоналар асосан аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган гуруҳлари (ёш болали аёллар, ногиронлар, узоқ вақт давомида ишламайдиган шахслар ва ҳоказолар) учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни жорий этишлари мумкин.



Жамоат ишларининг тахминий

РЎЙХАТИ

Ишнинг турлари


Ишнинг мазмуни


1. Шаҳар, ноҳия, қишлоқ, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш

Суғориш тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларга қарашли жойларни тозалаш; қишки тозалаш ишлари: қорни кураш ёки суриш, сирғанчиқ жойларни йўқотиш, қор ва тўпланиб қолган музларни йўқотиш; ёзги тозалаш ишлари: ҳудудларга қарашли жойларни супуриш ва ахлатларни йиғиш; қўлда бажариладиган тозалаш ишлари: сув сепиб супуриш ва зинапояларни, деразаларни ювиш; уйларнинг остонаси олдидаги майдончаларни супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини тозалаш; йўллар, йўлаклар, кўприкларни таъмирлаш ва қуриш; ҳудудни кўкаламзорлаштириш; кўчатларни парваришлаш (суғориш, кесиб-буташ, органик ва минерал ўғитлар солиш); объектларни энергия билан таъминлаш билан боғлиқ ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); объектларни сув билан таъминлаш (сув ўтказиш тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (истироҳат боғларини ободонлаштириш)


2. Қурилиш-монтаж ишлари

Болалар майдончалари ва спорт объектлари, ҳовузлар, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар қуриш


3. Юк ортиш-тушириш ишлари

Вагон, автомашиналардан юкларни тушириш; вагон, автомобилларга юк ортиш, омборлардаги ишлар


4. Ижтимонй таъминот соҳасидаги ишлар

Интернат уйлардаги кексалар ва ногиронларга қараш ишлари


5. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар

Касалхонадаги ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидаги касалларга қараш ишлари


6. Халқ таълими соҳасидаги ишлар

Таълим муассасалари талабаларига хизмат кўрсатиш ишлари (фаррошлар, қоровуллар, ошпазлар, буфетчилар)

7. Маиший хизмат, савдо, умумий овқатланиш, маданият ва бошқа тармоқлардаги ишлар


Шу объектларда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар


8. Мева-сабзавот омборларидаги ишлар

Мева-сабзавот маҳсулотларини навларга ажратиш ва қадоқлаш, идишларни тузатиш, юк ортиш, тушириш


9. Деҳқончилик саноатидаги мавсумий ишлар


Мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, (мева-сабзавотларни, пахтани ва шу сингариларни йиғиб-териб олиш)


10. Фуқароларнинг хонадонлари ва томорқа ерларидаги ишлар


Деразалар, деворларни ювиш, таъмирлаш ишлари, томорқа ерларига ишлов бериш ва ҳоказо


11. Шартнома асосидаги тўла моддий жавобгарлик ишлари


Аҳолидан шиша идишларни қабул қилиш; кўчма, ташима савдо; спорт ва бошқа томоша тадбирларида хизмат кўрсатиш (билетлар тарқатиш, буклетлар, чанқовбости ичимликлар, музқаймоқлар сотиш ва ҳоказо)


12. Иккиламчи маҳсулотларни тайёрлаш ва топшириш ишлари


Макалатура, ишдан чиққан ғилдираклар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмлар ва шу сингариларни йиғиш


Ҳақ тўланадиган жамоат ишига

ЙЎЛЛАНМА


Корхона, ташкилот, муассасанинг номи ва манзилгоҳи_______________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

(йўлланма берилган шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми)

______________________________________________________ га мувофиқ;

муддатга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштириш учун юбориляпти.

Сиздан қабул қилган қарорингиз ҳақида уч кун ичида хабар беришингизни сўраймиз.


Меҳнат органи директори__________________________________________

Сана, имзо, м.ў. тел.: ______________________________________________

Қабул қилинган қарор ҳақида

ЖАВОБ

__________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________________________________

(касби, ташкилот)

1992 йил "……" ……………….. дан муддатга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинди.


Буйруқ №……. 1992 йил "……"


Раҳбар: _______________________




МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

199___ йил  "______"  ____________ даги

Қишлоқ кенгаши, посёлка,

ноҳия, шаҳар

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунига ва "Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида"ги Низом асосида ҳаракат қилувчи ҳокимлик биринчи томон __________________ ва бундан кейин "Иш берувчи" деб аталадиган корхона _____________________ иккинчи томон мазкур шартномани тузишди ва қуйидаги мажбуриятларни олишди:


1. "Меҳнат органи" воситачи сифатида вақтинчалик ишламайдиганларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун

"Иш берувчи" ____________________ ихтиёрига юборади.


2. "Меҳнат органи" шахсларни "Иш берувчи" ихтиёрига жамоат ишини бажариш учун юбораётганида жойлардаги ишларнинг ташкил этилиши, иш шароити, ҳақ тўлаш шартлари ҳамда моддий рағбатлантирилиш мумкинлиги билан таништиради.


3. "Иш берувчи" юборилган шахсни икки ойгача ва ундан ортиқ муддатга ______________________________________________ (ҳақ тўланадиган, қисман ҳақ тўланадиган ёки бошқа) иш билан таъминлаш мажбуриятини олади.


4. Корхона меҳнат органи орқали жамоат ишига юборилган шахс билан шартнома тузади ва у амалдаги қонунлар асосида жавобгардир.


Томонларнинг манзилгоҳлари ва банк реквизитлари


Ҳокимлик______________________________________________________

_______________________________________________________________

Иш берувчи: ___________________________________________________

_______________________________________________________________

Шартнома томонлар сонига қараб икки нусхада тузилди.

Ҳокимлик

________________________ М.ў.

Иш берувчи

_____________________ М.ў.