Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1995 й. 193-сон "Сахалин аҳолисига ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.05.1995 й.
N 193
САХАЛИН АҲОЛИСИГА ЁРДАМ
КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА
1995 йил 27 майда Сахалин оролида рўй берган табиий офат вайрон қилувчи кучга эга бўлган зилзила муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сахалиннинг зилзиладан зарар кўрган аҳолисига беғараз моддий ёрдам кўрсатиш учун Республика валюта фонди маблағлари ҳисобидан 100 минг АҚШ доллари ажратсин.
2. Ўзбекис:тои Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган суммани Республика валюта фондининг 79470404-сон "Халқ хўжалиги бўйича бошқа харажатлар" счётидан Россия Федерацияси Ташқи савдо банкидаги 07604001-сон "Сахалинга мурувват ёрдами махсус счёти"га ўтказсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов