Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 10-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 6/1-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 20.05.2013 й. Қарори (АВ томонидан 03.06.2013 й. 2464-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2013 й.

N 2464

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

20.05.2013 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2013 й.

N 6/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

20.05.2013 й.

N 2


ҚАРОРИ



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар

бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун

ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш

имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги

паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

       

С. Арабов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Рузиев

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. Зокиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 308-модда