Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳрида ер майдонларини эгалик қилишга, доимий фойдаланишга ва узоқ муддатли ижарага бериш (реализация қилиш) масалалари бўйича Ҳайъат тўғрисида Низом (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2002 йил 3 январдаги 4-сонли қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2002 йил 3 январдаги

4-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳрида ер майдонларини эгалик

қилишга, доимий фойдаланишга ва узоқ

муддатли ижарага бериш (реализация

қилиш) масалалари бўйича

Хайъат тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР


Тошкент шаҳрида ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш (реализация қилиш) бўйича танлов савдоларини ташкил этиш, ўтказиш ва якуний хулосаларини чиқариш устидан назорат қилиш, ҳамда шаҳар қурилишини тартибга солиш ва янги қурилиш (қайта қуриш ва таъмирлаш) биноларининг жойлашуви масалалари бўйича олдиндан тезкор кўриб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар Хокимияти қошида Хайъат тузилган.


Хайъатнинг асосий вазифалари:


1. Фойдаланиш шаклини (эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки ижара учун) аниқлаган холда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини олдиндан тезкор кўриб чиқиш.


2. Давлат ва шаҳар эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий соҳанинг ривожланиши ва фаолият кўрсатиши, шаҳарнинг транспорт ва муҳандинслик иншоотлари учун керакли биноларни қуриш ва жойлаштириш жараёнида шаҳар қурилишини тартибга солиш.


3. Танлов савдоларини ўтказиш муддати, тартиби ва шартларини аниқлаш, танлов хужжатларини, иштирокчиларнинг таклифларини ва эксперт хулосаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


4. Ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш хақидаги Низомда кўрсатилган тартибга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш.


5. Шаҳар манфаатларини кўзлаган холда ер майдонларидан танлов савдолари асосида узоқ муддатга ва доимий фойдаланиш хуқуқи билан сармоядорларни жалб қилиш.


6. Ер муносабатларини ва кўчмас мулк кадастрини тартибга солиш бош бошқармаси, ҳамда Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармаси фаолиятини, шунингдек, керак бўлганда танлов савдоларига қўйиладиган ер участкаларини саралаш бўйича шаҳарнинг бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.


7. Керак бўлганда, танлов савдоларига қўйиладиган ер майдонларига тижорат баҳосини бериш учун ҳолис экспертларни жалб қилиш.


8. Ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш.


9. Танлов хужжатларини тайёрлаш (унинг таркиби, бошланғич нархи, сотилиш шартлари ва улар асосида якуний қарорни қабул қилиш) жараёнида келиб чиққан ва бошқа келишмовчиликларни кўриб чиқиш.



II. ХАЙЪАТНИНГ ИШ ТАРТИБИ


1. Хайъат ваколати доирасидаги Тошкент шаҳар ҳокимиятига келиб тушган барча аризалар, шунингдек шаҳар ерларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ масалар Хайъат томонидан доимо (хар хафтада) кўриб чиқилади.


2. Хайъат томонидан қабул қилинган қарорлар баённома орқали расмийлаштирилади ва бир хафта мобайнида буюртмачиларга юборилади.


3. Давлат ва шаҳар эхтиёжлари учун керак бўлган бинолар - шаҳар Бош режасида мўлжалланаётган қурилишларга, қурилиш ва режалаштириш лойихаларига, шаҳар худудини ривожлантириш бўйича бошқа тасдиқланган хужжатларга мос келиб қолса, у холда Хайъат қуйидагиларни топширади:

- буюртмачига - мўлжалланаётган қурилиш (таъмирлаш ва қайта қуриш) бўйича Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармасига бир хафта муддат ичқда бошланғич маълумотларни тақдим этишни;

- Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармасига - уч хафта муддат ичида янги қурилишни (таъмирлаш ва қайта қуриш) жойлаштириш бўйича таклифлар ва керакли хужжатларни, шунингдек ер майдонини тақдим этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлаш.


Танлов савдоларқцаги объектлар бўйича:


4. Ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш масалалари бўйича танлов савдоларига тайёргарлик ва ўтказишни ташкил этиш ишлари шундай ваколатлар берилган "Тошкенттендерконсалтинг" тендер савдоларини ўтказиш Марказига юклатилади.


5. Тижорат талабларини ва шаҳарнинг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган холда, ҳамда Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида Хайъат танлов савдоларига қўйилаётган майдонлар рўйхатини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, танловлар ўтказиш муддатини белгилайди.


6. Танлов савдоларига қўйилаётган майдонлар рўйхати Хайъат томонидан тасдиқлангандан сўнг, ташкилотчи оммавий ахборот воситаларида танлов савдоларининг ўтказилиш тартиби ва муддати хақида маълумот тарқатилишини таъминлайди.


7. Танлов савдолари асосида ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида тасдиқланган вақтинчалик Низомга асосан Хайъат танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва муддатига риоя қилинишини таъминлайди.


8. Хайъат йиғилиши унинг доимий аъзоларидан 70% иштирок этган холда ҳуқуқий асосга эга хисобланади. Хайъат йиғилишининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш тўғрисидаги қарор Хайъат аъзоларининг умумий сонидан кўпчилиги овоз бериши йўли билаи кабул қилинади. Қабул килинган карорга Хайъат аъзоларидан баъзилари норози бўлса, уларнинг фикри истисно сифатида расмийлаштирилади.


9. Хайъат йиғилишининг натижалари ўтказилган кундан бошлаб бир хафта ичида баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани Хайъат аъзолари имзолайди, Хайъат Раиси тасдиқлайди.


10. Хайъат йиғилишидан 2 кун аввал унинг аъзоларига кўриб чиқиш учун танлов хужжатлари, ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш ва доимий фойдаланишга топшириш шартлари, холис экспертларнинг хулосалари, шунингдек келишмовчиликларга сабаб бўлаётган масалалар ташкилотчи томонидан тақдим этилади.



III. ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАР


Хайъат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Президент фармонлари, Ўзбекистаон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари ва мазкур Низом асосида юритади.


1. Хайъат хуқуқлари.


1.1. Керак бўлганда ер участкасининг тижорат қийматини баҳолаш, ер майдонларининг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун ҳолис экспертларни жалб қилишга.


1.2. Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармасига ер майдонларининг рўйхатини тайёрлаш, уларни фойдаланишга топшириш бўйича бошланғич шартларни ҳамда танлов хужжатлари таркибига кирувчи бошқа хужжатларни тайёрлаш учун топшириқлар беришга.


1.3. Ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги вақтинчалик Низомга асосан "Тошкенттендерконсалтинг" тендер савдоларини ўтказиш Марказига матбуот органлари билан узоқ муддатли шартномалар тузиб танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда тақдим этишни топширишга.


1.4. Танлов савдолари иштирокчиларидан уларнинг фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотларни тақдим этишларини талаб қилишга.


1.5. Хайъат талабига биноан сўралган қўшимча маълумотларни тақдим этмаган иштирокчиларнинг таклифларини муҳокама қилмасликга.


1.6. Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармасидан йиғилишларда қарор қабул қилиш учун керакли ахборот (маълумот) ва хулосалар беришни талаб қилишга (Хайъат томонидан шу хақда сўралганда 7 кун муддат ичида).


1.7. Танлов савдоларини ўтказиш шакллари (очиқ ёки ёпиқ)га доир қарорлар қабул қилишга.


1.8. Амалдаги қонунларга асосан топшириладиган (сотиладиган) ер майдонларидан фойдаланиш ва эгалик қилиш шаклларини (доимий, муддатли(вақтинчалик) фойдаланишга, узоқ муддатли (қисқа муддатли) ижарага, мулкчилик асосида) аниқлашга.


Хайъат мажбуриятлари.


2.1. Ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш учун ўтказиладиган танлов савдоларининг шарт-шароитларини тасдиқлайди.


2.2. Танлов савдоларининг шартларида кўрсатилган муддат ичида ғолиб тўғрисида қарор қабул қилади.


2.3. Хайъат қарорларининг баённомасини белгиланган муддат ичида расмийлаштиради.


2.4. Хайъат томонидан қабул қилинган қарорларни манфаатдор ташкилотларга почта орқали хабар қилади.


2.5. Танлов савдолари иштирокчиларидан олинган қўшимча маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлайди.



IV. НИЗОМГА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИШ

ВА ФАОЛИЯТНИНГ ТУГАТИЛИШИ


Мазкур Низомга ўзгаришлар киритиш ва Хайъат фаолиятини бекор қилиниши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин.