Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 02.05.2003 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2003 й. 1252-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2003 й.

N 1252




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

02.05.2003 й.

N 137


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизмати техника назорати бўйича

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 10 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 221-37-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл қаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси тўғрисидаги Низом"га асосан,


БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқнома" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бош бошқарма, бошқарма ва мустақил бўлимлари, ўқув юртлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва транспорт ИИБ бошлиқларига:


2.1. "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқнома" Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби томонидан ўрганиб чиқилиши ва бажарилиши таъминлансин.


2.2. Фаолияти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ички ишлар органлари шахсий таркиби ва ўқув юртлар тингловчилари билан мазкур Йўриқномани ўрганиш ташкиллаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи (С.А. Абдурасулов) га:


3.1. Худудий ЙҲХБ идоралари томонидан техника назорати бўйича олиб борилаётган ишларнинг сифати ва мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқлиги устидан доимий назорат ўрнатилсин ҳамда жойларга амалий ёрдам кўрсатиб борилсин.


3.2. Ўрнатиб қўйилсинки, давлат буюртмаси асосида сотиб олинаётган намуналари мазкур Йўриқнома билан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси стандартлари талабларига мослиги қабул қилиш синовларидан ўтказилмаган чет элда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиш учун ҳисоб-маълумотномалари берилмайди ва фойдаланишга қўйилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1992 йил 25 декабрдаги 474-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Ички ишлар вазирининг ўринбосари милиция полковниги А.Т. Усмоновга юклатилсин.



Ички ишлар вазири                                                                      З. Алматов