Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.1995 й. 445-сон "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқлари фаолиятига "Пеленг" электрон-ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.1995 й.

N 445



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИ ФАОЛИЯТИГА

"ПЕЛЕНГ" ЭЛЕКТРОН-АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз объектларнинг турган жойини ва ҳолатини доимий равишда радиолаштирилган назорат қилиш йўли билан халқ хўжалиги тармоқларининг вазифаларини шошилинч ҳал этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ер усти жамоат транспорти ишига "Пеленг" электрон-ахборот тизимини давлат марказлаштирилган сармоя маблағлари ҳисобидан жорий этишни Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилишининг 1996-1997 йиллардаги аниқ манзилли дастурига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Пеленг" тизимини жорий этиш бўйича вазифалар қуйидаги тартибда тақсимлансин:

Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Пеленг" тизими буюртмачиси функцияси юклатилсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Сиэтл" илмий-техника ишлаб чиқариш фирмаси бош пудратчи этиб белгилансин, унга бошқа лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ва корхоналарини ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

1995 йил декабрь ойида уларни назорат қилиш биринчи навбатда "Пеленг" тизими орқали амалга ошириладиган транспорт воситаларининг турлари ва сонини, улар жойлашган жойни сураш даврийлигини ва ҳаракат йўналишларини кўрсатган ҳолда техник вазифани ишлаб чиқсин ва бош пудратчига берсин;

"Сиэтл" илмий-техника ишлаб чиқариш фирмаси манфаатдор давлат ва хўжалик ташкилотлари билан биргаликда жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини ҳал этиш, транспорт мажмуи, коммунал ва экологик хизматлар, соғлиқни сақлаш, геология ва республика иқтисодиётининг бошқа тармоқлари иши самарадорлигини ошириш, шунингдек етишмаётган асбоб-ускуналар ва бутловчи материалларни ишлаб чиқаришга буюртма бериш йўли билан саноат корхоналарини иш билан таъминлаш учун республика ҳудудида "Пеленг" тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва шу йилнинг IV чорагида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан биргаликда "Пеленг" электрон-ахборот тизими маҳаллий тармоғидан фойдаланишнинг ташкилий тузилмасини белгиласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов