Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1999 й. 513-сон "Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1999 й.

N 513



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлароқ қондириш, ягона транспорт сиёсатини амалга ошириш ва шаҳар йўловчи ташувлари бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш Концепцияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Мазкур Концепцияни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


3. Республика комиссияси:

"Ўзавтотранс" корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2-иловада кўрсатилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласин;

ушбу қарорни бажаришнинг бориши тўғрисида ҳар йили, ярим йиллик ва умуман йиллик иш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш Концепцияси асосида шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг минтақавий комплекс дастурларини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов