Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.1997 й. 420-I-сон "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1997 й.

N 420-I



"ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид норматив ҳужжатларнни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 4-5, 125-модда