Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.2013 й. 320-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 декабрдаги

320-сон қарорига

ИЛОВА



Автовокзал (автостанция) паспортини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом автовокзал (автостанция) фаолиятини амалга ошириш учун автовокзал (автостанция) паспортини (кейинги ўринларда паспорт деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:


автовокзал (автостанция) - транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширадиган ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилот;


маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари - кафе, буфет, сартарошхона, пойафзал таъмирлаш пункти, пардоз хоналари, душхоналар, дам олиш учун мебеллар билан жиҳозланган хоналар ва шу кабилар;


лицензия карточкаси - йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган муайян автотранспорт воситасига белгиланган тартибда лицензиялаш органи томонидан бериладиган автотранспорт воситалари билан йўловчилар ташишни амалга ошириш (ҳуқуқи) учун рухсатнома;


рейслар оралиғидаги бўш туриб қолиш - шаҳарлараро ташувларни бажарувчи автотранспорт воситасининг рейслар оралиғида автовокзал (автостанция)да туриш вақти;


перрон - автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автобусга хавфсиз чиқариш ва ундан тушириш учун мўлжалланган иншоот;


ишлаб чиқариш хоналари - диспетчерлик хоналари, йўловчиларни кўрикдан ўтказиш хоналари, кассалар зали (чипта кассалари), қўл юкини сақлаш камералари, йўловчилар хавфсизлигини таъминлашни мониторлар орқали кузатиш учун технологик анжомларга эга бўлган хоналар, тиббиёт ва ички ишлар органлари ходимларининг хизмат хоналари ва шу кабилар;

иш режими - автовокзал (автостанция)лар учун автобуслар ҳаракати жадвалидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти;


автовокзал (автостанция) ишларининг технологик жараёни - автовокзал (автостанция) хизматлари ишларини ташкил этиш жараёни, автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳар суткада бажариладиган операцияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мунтазамлилиги.


3. Паспорт тадбиркорлик субъектига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда - Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.

4. Шаҳар йўналишларидаги йўловчилар станциялари ва тўхтаб ўтиш пунктлари фаолиятини амалга ошириш учун паспорт олиш талаб қилинмайди.


5. Паспорт тадбиркорлик субъектига - юридик шахсга (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъекти деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


6. Паспорт амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Автовокзал (автостанция) фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

қонун ҳужжатлари талабларига, ишларнинг белгиланган режимига ва технологик жараёнига, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларнинг экипировкаси бўйича экология талабларига тадбиркорлик субъекти томонидан мажбурий риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

паспортда назарда тутилган йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғимини, автотранспорт воситаларининг бир суткадаги жўнаб кетишлари сонини таъминлаш;

автовокзал (автостанция)нинг тегишли мезонларига мувофиқ бўлган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш хоналари ва ер участкалари, перронлар, технологик анжомларнинг мавжудлиги;

йўловчилар ва автовокзал (автостанция) ишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиладиган махсус техника воситалари билан жиҳозланганлик, шу жумладан, йўловчилар учун кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда видеокузатиш камераларининг ўрнатилганлиги, автовокзал (автостанция) периметри бўйича тўсиқларнинг, автовокзал (автостанция)га кириш-чиқиш жойларида шлагбаумларнинг мавжудлиги;

автовокзалларга кириш жойларида йўловчиларни ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постларининг мавжудлиги;

ташувлар ва ёнғин хавфсизлиги, автотранспорт воситаларининг сақланиши, техника хавфсизлигига риоя этиш, рейсга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги бўйича талабларни бажариш;

фақат лицензия карточкалари билан таъминланган автотранспортларга хизмат кўрсатиш;

автовокзал (автостанция)нинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда бу тўғрида Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасини тегишли ўзгартиришлар қайта рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб етти иш кунидан кечикмай хабардор қилиш.


III. ПАСПОРТ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Ариза берувчи паспорт олиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт бериш тўғрисидаги ариза, унда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади;

маъмурий бинонинг, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналарининг, иншоотлар ва ер участкаларининг жойлашиш схемаси билан бирга автовокзал (автостанция) кадастр режасининг нусхаси.


9. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Паспорт олиш зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

11. Паспорт олиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол тадбиркорлик субъектига берилади (юборилади).


IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ПАСПОРТНИ БЕРИШ

ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда паспортни беради ёки уни беришни рад этади.

Тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади. Тадбиркорлик субъекти паспорт бериш тўғрисида тақдим этилган аризани рад этган тақдирда, йиғим қайтариб берилмайди.

Агар Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилиши муддати мобайнида паспортни бермаса ёки паспорт беришни рад этмаса, у ҳолда ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач, тадбиркорлик субъекти амалга ошириш учун паспорт олишни мўлжаллаган автовокзал (автостанция) фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади ва бу ҳақда Агентлик ҳудудий бошқармасига ёзма равишда хабар беради.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Агентликнинг ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга паспорт беради. Паспорт олингунгача қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига юборилган ёзма билдиришнома паспортга тенглаштирилади ва автовокзал (автостанция)нинг фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

13. Паспорт бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси автовокзал (автостанция) фаолият кўрсатиши хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари, техник кўрикдан ўтказиш постлари, йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан тушириш учун перронлар мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини, турғун металл детекторлар билан жиҳозланганлигини, тўсиқлар, шлагбаумлар мавжудлигини ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган муддатда ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади, у Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг мансабдор ходими ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари томонидан имзоланади, далолатнома паспорт бериш ёхуд паспорт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослардан бири ҳисобланади.

14. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектига паспортни беради (юборади) ёки паспорт беришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ёзма шаклда уни хабардор қилади.

Паспорт берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва паспортларнинг бланкларини тайёрлаш, автовокзал (автостанция)нинг фаолият кўрсатиш хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари, техник кўрикдан ўтказиш постлари, йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан тушириш учун перронлар мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини, турғун металл детекторлар билан жиҳозланганлигини, тўсиқлар, шлагбаумлар мавжудлигини ўрганиш бўйича харажатларни молиялаштиришда фойдаланилади.

15. Паспортларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, ҳисобга олиш тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, Транспорт вазирлигининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Паспортларнинг бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари жавоб беради.

16. Паспорт бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

паспорт бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;

тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса.

Паспорт беришни бошқа асослар, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Паспорт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат паспорт беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


18. Паспорт беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, паспорт бериш ёки уни беришни рад этиш тадбиркорлик субъектининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.

20. Паспорт беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тадбиркорлик субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва у Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

21. Тадбиркорлик субъекти паспорт беришнинг рад этилиши, шунингдек Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


V. ПАСПОРТНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ёхуд жойлашган жойи ўзгарганда, тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида паспортга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, паспортни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Паспортдаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, паспорт тадбиркорлик субъектининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

Ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан бирга, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


23. Паспортни қайта расмийлаштиришда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси берилган паспортлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Паспортни қайта расмийлаштириш ва бериш паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

24. Паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси паспорт қайта расмийлаштирилгунгача унда кўрсатилган фаолиятни, ариза қабул қилинган сана ҳақидаги Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси белгиси қўйилган паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза асосида амалга оширади.

25. Паспортни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим суммасининг ярми миқдорида ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.

26. Паспорт йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси паспорт дубликатини тадбиркорлик субъектининг аризаси, шунингдек, паспорт яроқсиз ҳолга келганда - паспортнинг асл нусхаси ҳамда паспортнинг дубликатини бериш учун йиғимнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўланганини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.

Паспорт дубликати берилганлиги учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.


VI. ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


27. Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


28. Қуйидагилар паспортнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига киради:

белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишлардан бош тортиш;

унинг учун паспорт берилган фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёки бундай зарар етказилишининг реал хавфини яратиш;

лицензия карточкалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш;

йўловчиларнинг ва автовокзал (автостанция) ишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиладиган махсус техника воситаларининг, шунингдек автовокзал (автостанция)да тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги.



VII. БЕРИЛГАН ПАСПОРТЛАР РЕЕСТРИ


29. Транспорт вазирлиги берилган паспортлар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Берилган паспортлар реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:

тадбиркорлик субъектининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

паспортнинг берилган санаси ва рақами, автовокзал (автостанция)нинг тоифаси ёки класси;

паспортни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

паспортнинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;

паспортни бекор қилишнинг асоси ва санаси;

паспорт дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


30. Паспортлар реестридаги ахборот унинг билан юридик ва жисмоний шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА

О`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

AVTOVOKZAL (AVTOSTANTSIYA) PASPORTI

ПАСПОРТ АВТОВОКЗАЛА (АВТОСТАНЦИИ)

№ ___________

Pasport egasi:


Владелец паспорта

Avtovokzal (avtostantsiya) nomi:


Наименование автовокзала (автостанции)

Pochta manzili:


Почтовый адрес

Bank rekvizitlari va STIR:


Банковские реквизиты и ИНН

Berilgan sanasi:


Дата выдачи

Pasport beruvchi organ:


Орган, выдавший паспорт

Berilganlik asosi:


Выдан на основании

Pasport reyestrda


-sonli raqam bilan qayd etildi.

Паспорт зарегистрирован в реестре за №

O`zbekiston Respublikasi Transport vazirligining __________ hududiy bo`linmasi rahbari


M.O`


M.П.

Vakolatli shaxsning imzosi                              F.I.O.

Подпись уполномоченного лица                 Ф.И.О.

Avtovokzal kategoriyasi (avtostantsiya klassi):


Категория автовокзала (класс автостанции)

Avtovokzal (avtostantsiya) bir vaqtdagi sig`imi


yo`lovchi.

Одновременная вместимость автовокзала (автостанции)

Avtostantsiyadan bir sutkada jo`natiladigan avtotransport vositalari soni -


Количество отправлений автотранспортных единиц в сутки с автостанции

Turg`un metall detektor ramkasi yoki qo`l metall detektor mavjudligi


Наличие стационарного или ручного металлодетектора

(mavjud, имеется)

Videokuzatuv kameralarining mavjudligi


Наличие камер видеонаблюдения

(mavjud, имеется)

Avtovokzal (avtostantsiya I klassi) haydovchilari uzoq vaqt dam olishi honasi (mehmonhona) ______ o`rin.

Комната длительного отдыха водителей автовокзала (I класса автостанции) (гостиница) на мест.


Avtovokzal (avtostantsiya I klassi) ona va bola honasi: ______________ kv. m

Комната матери и ребенка автовокзала (I класса автостанции)


Yo`lovchilar uchun kutish zali: ___________ kv. m

Зал ожидания для пассажиров


Yo`lovchilarni avtobuslarga o`tkazish va tushirish uchun perronlar soni - _________

Количество перронов для посадки и высадки пассажиров


Нaydovchilarni tibbiy ko`rikdan o`tkazish honasi ___________________ kv. m

Медицинский пункт для проведения медосмотра водителей 


Avtovokzal (avtostantsiya) ishlash tartibi: soat _________ dan __________ gacha.

Режим работы автовокзала                             с                                 до

Sanitariya-gigiena va madaniy-maishiy honasi mavjudligi


Наличие культурно-бытовых и санитарно-гигиенической комнат

(mavjud, имеется)

      

   




Низомга

2-ИЛОВА



Автовокзал (автостанция) паспортини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Тадбиркорлик

субъекти - ариза

берувчи


Автовокзал (автостанция)нинг паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ паспорт олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда тақдим этади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра










2-босқич

Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси


1. Ариза берувчидан ҳужжатларни бевосита почта алоқа воситаси орқали ёки уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда қабул қилади.


2. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича паспорт бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида (шу жумладан, ариза берувчи томонидан паспорт беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан ҳужжатлар такрор тақдим этилган ҳолатда) раҳбариятга таклиф киритиш учун рухсат бериш талаблари ва ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида далолатнома тайёрлайди.

3. Раҳбар (бошлиқ ёки унинг ўринбосари) рухсат бериш талаблари ва ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги далолатнома асосида паспортни имзолайди ёки уни беришни рад этади.


4. Ариза берувчига паспортни беради (юборади) ёки паспорт беришнинг рад этилгани тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.


5. Паспорт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма шаклда ариза берувчига юборади (беради).

    


1. Ҳужжатларни қабул қилган кунда.


2. Ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда




Тегишли қарор қабул қилгандан кейин 1 иш кунидан кечикмасдан




3-босқич

(зарур ҳолларда)

Тадбиркорлик

субъекти - ариза

берувчи


Паспорт беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, паспорт бериш ёки уни беришни рад этиш Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.


Хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда



        





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт

вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари



га



Автовокзал (автостанция)

паспортини бериш тўғрисида

АРИЗА

Сиздан



(жойлашган жойи, шунингдек, талабгорнинг почта манзили, агар фарқи бўлса)


манзили бўйича жойлашган

       

(тоифаси, даражаси) (паспорт талабгорининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)

       

        


тоифа (даражаси)даги

      

автовокзал (автостанция) паспортини беришингизни сўраймиз.


Аризага маъмурий бино, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, иншоотлар ва ер участкалари жойлашиши схемаси билан биргаликда автовокзал (автостанция)нинг кадастр плани нусхаси илова қилинади.


Раҳбар:

     




(Ф.И.О.)




      




      




(имзо)




      




М.Ў.


Сана: 20___ й. "____" _________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 648-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 86-модда